Президент топшириқларини ўз вақтида бажармаган Молия, Қурилиш ва Энергетика вазирликлари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идораларга 10 дан ортиқ тақдимнома киритилди

Президент топшириқларини ўз вақтида бажармаган Молия, Қурилиш ва Энергетика вазирликлари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идораларга 10 дан ортиқ тақдимнома киритилди

Расмий хабарлар

Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони ва 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назоратни олиб бориш бўйича Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди ҳамда мамлакатимизда ижро назоратининг фундаментал асоси яратилди ва шу аснода бу борада мутлақо янги ва яхлит тизим йўлга қўйилди.

Натижада ортиқча қоғозбозликларнинг олди олинди, топшириқлар масъул ижрочиларга тезкор етказилиб, уларнинг ижросини ўз вақтида ва тўғри ташкил этилмоқда, шунингдек, узоқ вақтлар давомида бажарилмасдан келинаётган топшириқларнинг бажарилиши таъминланиб, бу каби салбий ҳолатларнинг кескин камайишига эришилди.

Адлия вазирлиги томонидан январь-июнь ойларида 313 та ҳужжат даги 16 599 та топшириқлар “Ijro.gov.uz” тизимида рўйхатга олиниб, ижрога қаратилиши таъминланди.

Топшириқлар ижроси бўйича киритилган 56 967 та ижро натижалари кўриб чиқилди ҳамда жорий йилнинг I ярмида ижро муддати келган топшириқларнинг 4 816 таси ёки 98 % ижроси таъминланди.

Давлат раҳбарининг 15 та соҳадаги топшириқлари ижроси ички иш режаларга асосан мониторинг ва таҳлил қилиниб, натижаси бўйича Президент Администрациясига таҳлилий ахборот ҳамда маълумотлар киритилиши таъминланди.

Муддати ўтиб, бажарилмаган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда келгусида бу каби ҳолатларни такроран содир этилишининг олдини олиш юзасидан Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идораларга 10 дан ортиқ тақдимномалар киритилди.



Report Page