Президент террорчиликни олдини олиш ва аҳоли гавжум жойларда хавфсизликни кучайтиришни буюрди.

Президент террорчиликни олдини олиш ва аҳоли гавжум жойларда хавфсизликни кучайтиришни буюрди.


Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилишда, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия раҳбарияти олдига жамоат тартибини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш вазифаси қўйилди (https://president.uz/uz/lists/view/7125).

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Фуқаролардан қуйидагиларга эътибор қаратиш сўралмоқда:

- жамоат жойлари, кўчалар ва маҳаллаларда, шунингдек, ижарада яшовчи нотаниш ва шубҳали шахсларга эътибор қаратиш ҳамда улар ҳақида зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;

- жамоат жойлари ва турли манзилларда қаровсиз қолдирилган ҳар қандай буюмни эътибордан четда қолдирмаслик, шубҳали кўриндими, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;

- метрополитен, спорт, савдо ва маданий кўнгилочар масканларга киришда ҳуқуқ посбонларининг қонуний талабини сўзсиз бажариш, назоратдан эътироз билдирмаган ҳолда ўтиш ва жамоат тартибини сақлаш, акс ҳолда одамлар орасида ғаразли шахс назоратдан ўтмай қолиши, четда қолиб кетган буюм эса лаёқатсизлик сабаб турли кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

Тинчлигимиз учун барчамиз бирдек масъулмиз!

Report Page