Президент фармони ижросини таъминлаш.
Давлат кадастрлари палатасининг Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6307-сонли Фармонига асосан 2022 йил январь — июль ойларида эксперимент тариқасида Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳисобда турган солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларининг солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилиши бўйича белгиланган топшириқлар ҳудудий солиқ органлари билан биргаликда тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:
- солиқ органларида мавжуд, кадастр органларида мавжуд эмас ёки кам бўлган ноқишлоқ ер участкалари, вилоят бўйича жами аниқлангани 1724та ташкил этади, шундан бугунги кунга қадар 1595та ер участкаси ёки 92,5 фоизи ўрганиб чиқилиб, шундан 1073та ер участкаси ёки 62,2 фоизи бўйича камчиликлар бартараф қилинди;
- кадастр органларида мавжуд, солиқ органларида мавжуд эмас ёки кам бўлган ноқишлоқ ер участкалари, вилоят бўйича жами аниқлангани 2386та ташкил этади, шундан бугунги кунга қадар 1977та ер участкаси ёки 82,9 фоизи ўрганиб чиқилиб, шундан 1802та ер участкаси ёки 75,5 фоизи бўйича камчиликлар бартараф қилинди;
- солиқ органларида мавжуд, кадастр органларида мавжуд эмас ёки кам бўлган қишлоқ хўжалиги ер участкалари, вилоят бўйича жами аниқлангани 1050та ташкил этади, шундан бугунги кунга қадар 717та ер участкаси ёки 68,3 фоизи ўрганиб чиқилиб, шундан 641та ер участкаси ёки 61 фоизи бўйича камчиликлар бартараф қилинди;
- кадастр органларида мавжуд, солиқ органларида мавжуд эмас ёки кам бўлган қишлоқ хўжалиги ер участкалари, вилоят бўйича жами аниқлангани 2804та ташкил этади, шундан бугунги кунга қадар 2491та ер участкаси ёки 88,8 фоизи ўрганиб чиқилиб, 2423та ер участкаси ёки 86,4 фоизи бўйича камчиликлар бартараф қилинди.