Президент қарор ва фармонлари ижросига бағишланди

Президент қарор ва фармонлари ижросига бағишланди


Қоракўлда тўғри овқатланишнинг долзарб масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Сўнги йилларда юртимизда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, жумладан, рационал овқатланишни тарғиб қилишга қаратилган қатор фармон ва қарорлари бу борада дастуриламал вазифасини ўтамоқда

Куни кеча Қоракўл тумани маданият марказида Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Қоракўл тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тўғри овқатланишнинг долзарб масалаларига бағишланган семинарда ҳам соғлом турмуш тарзига риоя этиш, тўғри ва оқилона овқатланиш, семизликка олиб келувчи омиллар, семизликнинг оғир оқибатлари, тамаки ва спиртли маҳсулотлар истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари ҳамда жисмоний тарбиянинг соғлом турмуш тарзидаги роли мавзуларида маърузалар қилинди.

Семинар тренингда Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасининг тиббий бригада аъзолари патронаж ҳамширалар, туман фаол аёллари, кўча бошилари отинойилар хам таклиф этилди. Асосий мақсад маҳалла ҳамда тиббиёт ходимлари ҳамкорлигини янада кучайтириш орқали хонадонбай ишлаш тизимини такомиллаштириш, фаолият самарадорлигини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик тарғиботини доимий тарзда ҳамкорликда олиб бориш бўлди. Шунингдек хонадон гигиенаси, шахсий гигиена масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди. Семинар-тренинг давомида иштиркокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилиб, керакли жавобларни олдилар.

Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси, Жамоатчилик билан ишлаш шўъбаси раҳбари Маъмурахон Сафоева

Report Page