Пресс-тур: Мирвоши маҳалласида замонавий мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Пресс-тур: Мирвоши маҳалласида замонавий мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

VOBKENT.UZ

Эртамиз эгалари — баркамол авлод таълим-тарбияси мактабгача таълим дастуридан бошланади ва болажонлар илк саводини ўзлари учун сеҳрли кўринган мана шу гўшада чиқаришни бошлайдилар. 2022-йилда тизим фаолиятининг такомиллаштирилаётгани туфайли бугунга келиб ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилоти сони 125 тага етказилди.

Бунда давлат МТТ сони 32 та, давлат хусусий шериклиги асосида қуриб фойдаланишга топширилаётган муассаса сони 5 та, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти эса 87 та, нодавлат мактабгача таълим ташкилотини 1 та ташкил этмоқда. Мавжуд муассасалар бугун 10996 минг нафар жажжи ўғил-қизни ўз бағрига олмоқда ва бу умумий қамровнинг 76 фоизи деганидир. 

Бугун “Мирвоши” МФЙда ҳам 25-сонли 90 ўринга мўлжалланган замонавий намунадаги давлат мактабгача таълим ташкилоти жорий таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилгани ҳам қишлоқдошлар учун кўпдан кутилган янгилик бўлди. Ушбу муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосарлари ОАВ вакиллари, МТТ ходимлари, меҳнат фахрийлари ва ота-оналар иштирок этдилар. 


Мирвошидаги 25-сонли муассаса 448 миллион сўм маблағ ҳисобига маҳаллий бинокорлик корхонаси “Миронсол Капитал строй инвест” МЧЖ қурувчилари томонидан бажарилди.

Очилиш маросими тантаналарида сўзга чиққанлар қишлоқ аҳли, ота-оналарни янги таълим-тарбия маскани ва уларда яратилган қулайликлар билан самимий муборакбод этишиб, болажонларнинг келажакда етук инсон бўлиб вояга етишишларига ишонч билдирдилар.

Тадбирга йиғилганлар болажонлар учун севимли масканга айланиши кутилаётган иншоотларда яратилган қулайликлар, ўйин майдончалари, машғулот ва дарс хоналари, ётоқхона, ошхона ва бошқа тармоқлар билан яқиндан танишдилар.


Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page