Пресс релиз

Пресс релиз

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Жорий йилнинг 5-7 июль кунлари ЮНЕСКО Бош қароргоҳида (Париж ш., Франция) “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конвенцияга аъзо бўлган давлатлар Бош ассамблеясининг тўққизинчи сессияси ташкил этилмоқда. Бош ассамблеянинг 6 июль куни бўлиб ўтган сессияси давомида номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитага аъзо-давлатларнинг ваколати якунланиши муносабати билан келгуси тўрт йил муддатга янги мамлакатлар сайланиши масаласи куриб чиқилди. 

Мамнуният билан маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия раиси А.А.Абдухакимов бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонасини сайи-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига 2та ўрин учун 5 та (Ўзбекистон, Болгария, Босния и Герцеговина, Словакия, Эстония) давлатдан Ўзбекистон қолган давлатларни ортда қолдириб, 180 давлатдан 105 овоз тўплаб илк маротаба 4 йилга (2022-2026 йиллар) сайланди.

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг асосий вазифалари - Конвенция мақсадларини илгари суриш, илғор тажрибалар бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш ва номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари бўйича тавсиялар беришдан иборат. Қўмита иштирокчи-давлатлар томонидан номоддий меросни рўйхатга киритиш тўғрисидаги сўровларни, шунингдек, дастурлар ва лойиҳалар бўйича таклифларни кўриб чиқади. Қўмита халқаро ёрдам кўрсатишга ҳам масъулдир. Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита Конвенцияни амалга оширишга тайёргарлик кўради, асосан, оператив кўрсатмалар тўпламини ва Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш, Конвенциянинг 25-моддасида белгиланган. У ушбу ҳужжатларни Бош Ассамблеяга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Ҳозирги кунга қадар, ЮНЕСКО конвенциясига 180 та давлат қўшилган. Ўзбекистон Республикаси ушбу конвенцияга 2008 йилда қўшилган.

Конвенция доирасидаги ЮНЕСКО Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси котибияти томонидан куйидаги 9 та элемет киритилган ва

2022 - 2023 йиллар учун яна янги 7 та элемент номзоднома хужжатлари тайёрланиб ушбу рўйхатга киритиш учун тақдим этилган:

1. "Бойсун туманининг маданий макони " (Миллий номзоднома 2008 йил);

2. "Шашмақом" (кўпмиллатли номзоднома 2008 йил - Ўзбекистон ва Тожикистон);

3. "Катта Ашула" (Миллий номзоднома, 2009 йил);

4. "Аския" (Миллий номзоднома, 2014 йил);

5. " Палов маданияти ва анъаналари" (Миллий номзоднома, 2016 йил );

6. "Наврўз" (кўпмиллатли номзоднома 12 давлат, 2009, 2016 йил);

7. “Хоразм рақси - Лазги" (Миллий номзоднома, 2019 йил);

8. “Миниатюра санъати” (кўпмиллатли номзоднома - Озарбайжон, Эрон, Туркия ва Ўзбекистон, 2020 йил);

9. “Бахши санъати” (Миллий номзоднома, 2021 йил);

 

Шунингдек, ЮНЕСКО Инсониятнинг номоддий маданий мероси Илғор тажрибалар реестирига СНГ давлатлари ичида биринчилар қаторида қуйидаги 1 элемент киритилган:

Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази –Адрас ва Атлас тўқиш анъанавий технологиясини сақлаш (Миллий номзоднома, 2017 йил).

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси котибияти томонидан тайёрланиб тақдим этилган қуйидаги номзодномалар 2022 ва 2023 йилларда кўриб чиқилади.

2022 йилда ЮНЕСКО томонидан кўриб чиқиладиган номзодномалар:

1. “Каштачилик санъати” (кўпмиллатли номзоднома - Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон);

2.  “Насриддин афанди анаънавий хажвиялари” (кўпмиллатли номзоднома - Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, Тожикистон);

3. “Рубоб ясаш ва чалиш анаъналари” (кўпмиллатли номзоднома - Эрон, Ўзбекистон ва Тожикистон);

4. “Пиллачилик ва анъанавий ипак тайёрлаш” (кўпмиллатли номзоднома - Афғонистон, Туркия, Ўзбекистон, Эрон, Озарбайжон, Туркманистон, Тожикистон).

 

2023 йилда ЮНЕСКО томонидан кўриб чиқиладиган номзодномалар:

1. Ўзбекистон кулолчилик мактаблари (Миллий номзоднома);

2. Наққошлик – безак санъати (кўпмиллатли номзоднома - Туркия, Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистон);

3. Ифтор ва унинг ижтимоий-маданий аҳамияти (кўпмиллатли номзоднома - Эрон, Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон).


 


Report Page