Пребиотикалар, пробиотиклар ва синбиотиклар. Уларнинг фарқи нимада?
Uzpharmcontrol
Ошқозон-ичак трактида яшовчи микроорганизмлар соғлиқ учун ўта аҳамиятлидир. Саломатликни сақлаш ва микрофлоранинг мувозанатини тиклашда одатда пребиотикалар ва пробиотиклардан фойдаланиш тавсия қилинади. Хўш, бу моддалар инсон организмига қандай таъсир кўрсатади?
Пробиотик - инсон ичакларининг нормал микрофлорасини ташкил этувчи микроорганизмлар ҳисобланади. Улар ичакларда тўғри бактериал мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Пробиотиклар квас, кефир, ёгурт, замбуруғлар каби ферментланган озиқ-овқатларда бўлиши мумкин.
Пребиотиклар - ошқозон-ичак трактида ҳазм бўлмайдиган ва йўғон ичакка кириб парчаланадиган ва нормал ичак микрофлорасининг ўсишини рағбатлантирадиган озиқ-овқат компонентларидир.
Пребиотиклар пробиотикларнинг ҳаётийлигини сақлаб қолишга ёрдам беради. Пребиотиклар барча сут маҳсулотлари, турли хил нон, дон, дуккаклилар, пиёз ва резавор мевалар таркибида мавжуд.
Хулоса қилиб айтганда пробиотиклар оддий ичак микрофлорасининг микроорганизмларидир. Пребиотиклар эса оддий микрофлоранинг ўсиши ва ривожланиши учун мақбул шароитларни таъминлайдиган моддалардир. Яна бир фарқ шундаки, биринчиси тирик микроорганизмлар, иккинчиси эса кимёвий органик бирикмалардир.
Синбиотиклар - пробиотиклар, яъни фойдали микроорганизмлар ва улар озиқланадиган пребиотиклар бирикмаси. Бундай "дует" тезда ҳазм қилишни яхшилашга ва микрофлорани тиклашга ёрдам беради. Пробиотик пребиотик кучи билан мустаҳкамланганда, у ичакда яхшироқ мослашади.
Тадқиқотлар давомида организмга кирадиган бактериялар микрофлора таркибини қисқа муддатга ўзгартириши, баъзи пробиотиклар саломатликка салбий таъсир кўрсатиши аниқланган. Проибиотиклар таркибига кирувчи ҳар қандай ёт микроорганизмларга қарши иммун реакция ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ушбу моддаларни қабул қилишдан олдин мутахассис билан албатта маслаҳатлашиш муҳим.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази ахборот хизмати
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube