Прастатитга..
🙏😢😊👍🏻ПРОСТАТИТГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ САБАБ ВА ОМИЛЛАР
(Праф.А.Н.Саттаровнинг "Простатит ёки йигитнинг иккинчи юраги" номли китобидан фойдаланилди.)
Қуйидаги омиллар простатит касаллигига олиб келиши мумкин:
1. Сийдик – таносил йўлларининг инфекцияси (уретрит, цистит, пиелонефрит ва бошқалар);
2. Жинсий йўллар орқали бериладиган инфекциялар (хламидиоз, трихомониаз, гонорея, герпес вируси, цитомегаловирус, кандидоз ва бошқалар);
3. Иммунитет сусайиши (организмнинг табиий ҳимоя механизмлари инфекцияга қарши кураша олмаганида);
4. Тананинг совқотиши (таҳорат қилаётганда аъзоларни совуқ сув билан ювиш, совуқ жойда ювиш, нам ва совуқ сочиқ билан артиш, елвизак шамол эсаётган жойда таҳорат қилиш, қишки спорт турлари билан шуғулланиш ва бошқалар);
5. Ҳожатхонага узоқ вақт бормай сийдикни ушлаб туриш. Масалан, таҳоратни синдирмаслик мақсадида сиймасдан юриш, ҳарбий аскарларнинг узоқ вақт постда туриши, жарроҳларнинг узоқ вақт (5-10 соатлаб) жарроҳлик амалиётида қатнашиши, учувчиларнинг самолётни узоқ вақт бошқариши ва ҳ.к.) Эслатиб ўтиш лозимки, пешобни чиқармасдан узоқ вақт ушлаб туриш жуда зарарли бўлиб, бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқаради;
6. Жинсий ҳаёт меъёрининг бузилиши (узоқ вақт жинсий алоқа қилмаслик ёки унинг мунтазам бўлмаслиги, жинсий алоқани тугатмасдан тўхтатиб қўйиш ва бошқалар);
7. Жинсий алоқанинг ҳаддан ташқари кўплиги ( жинсий алоқага кўп берилиб кетганда простата бези зўриқиб секрет (шиллиқ суюқлик) ишлаб чиқара бошлайди. Чарчаган без ўзини тиклашга улгура олмай қолади ва натижада яллиғланиш жараёнлари бошланиб кетади);
8. Бир жойда узоқ вақт ўтириб ишлаш натижасида кичик чаноқ ичидаги аъзоларда қон айланишининг ёмонлашуви (кун давомида хонадан чиқмасдан ишлайдиганлар, компьютерчилар, ҳайдовчилар, этикдўзлар ва бошқаларда)
📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇
www.malham1uz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞