ХАЛҚ ТАШВИШИ БИЛАН ЯШАЙМИЗ

ХАЛҚ ТАШВИШИ БИЛАН ЯШАЙМИЗ

www.andijan.uz


Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4 декабрь куни 2-кичик даҳа 7–сонли кўп қаватли уйда газ чақнаш натижасида 15 та хонадонлар таъмир талаб аҳволга келиб қолган эди. Бугун ушбу уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш учун 4 та пудрат ташкилотлари бириктирилиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. 

Ҳозирда, кўп қаватли уйнинг зарар кўрган олди фасад қисми таъмирланиб, ромлар янги ўрнатилди. 

15 та хонадонларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда, портлаш натижасида 2-ва 3-қаватларнинг конструкцияларига жиддий зарар етгани сабабли ушбу қаватлардаги хонадонларда демонтаж ишлари бошланганини маълум қиламиз.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Report Page