Пора таклиф қилгани учун қонун олдида жавоб беради

Пора таклиф қилгани учун қонун олдида жавоб беради


Самарқанд шаҳрида 1 сентябрь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими раҳбарларига хабар бериб, унда шу йил 31 август куни Булунғур туманида яшовчи Д.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилиб, автомашина вақтинча жарима майдонига қўйилганлигини ва фуқаро Д.А. унга автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига пора таклиф қилаётганлигини маълум қилган.

Мазкур холат юзасидан 1 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида Д.А., ходимга хизмат хонасида 300 минг сўм пулни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан фуқаро Д.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page