Пора эвазига жавобгарликдан қутилмоқчи эди...
Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида жорий йилнинг 8 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи Т.А. ўзининг “Мерседес-Бенц” русумли автомашинасида меъёридан ортиқ йўловчи олиб, йўловчи ташиш қоидаларини бузиб, автомашинани бошқариб келаётган вақтида “Қашқадарё-Бухоро” йўлининг 172-км.да хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилиб, Т.А.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштираётганда ҳайдовчи маъмурий баённома ёзмасликни сўраб, эвазига ходимга 100 000 сўм пулни пора сифатида бераётганида Бухоро вилояти ички ишлар органлари ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далил билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси