Пора бераётганда қўлга олинди

Пора бераётганда қўлга олинди


Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида 5 февраль куни туман ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирув гуруҳи суриштирувчиси, С.Д. Муборак тумани ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда шу йил 4 февраль куни “Ширинбулоқ” ЙПХ масканида Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи, Ғайрат Худойберганов бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинаси юкхонасидан Хоразм вилояти Гурлан тумани Сохтиён МФЙда яшовчи Р.Б. тегишли 150 қоп аммиакли селитра минерал ўғит маҳсулоти борлиги аниқланганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориш жараёнида Р.Б. автомашинани мусодара қилмаслик ва ишни унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига ходимга пора сифатида 4 млн. сўм пулни таклиф этгани маълум бўлган.  Ушбу билдирги юзасидан 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Муборак тумани бўлими ва Муборак тумани прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида Р.Б. пора сифатида 3 млн. 819 минг сўм пулни ходимнинг хизмат хонасида унга берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан 6 февраль куни жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page