Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида Миллий гвардия ходими томонидан жиноятнинг олди олинди

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида Миллий гвардия ходими томонидан жиноятнинг олди олинди


Жорий йилнинг 13 май куни соат 01:05да Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчаси 2-уйда жойлашган ЧАКБ "Равнақ банк" Шайхонтоҳур филиалида хизмат олиб бораётган сафдор Д.И.Темиров томонидан белгиланган ҳудуд видео кузатув камераси орқали назорат қилинаётган вақтда, номаълум шахс банкомат чироқларини ўчириб, симларни узаётганлиги аниқланган ва зудлик билан "ташвиш" тугмаси босилган.

 Келиб тушган "ташвиш" хабарига кўра тезкорлик билан ТҲГ ходимлари воқеа жойига етиб келиб, номаълум шахс банкомат симларини узаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Шайхонтоҳур тумандаги 2-сонли ИИБ томонидан олиб борилмоқда.