Пойтахтга олиб ўтилаётган кўп миқдордаги пиротехника воситалари Тошкент вилоятида ушланди
ИИББ Ахборот хизматиВилоят ИИББ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрига олиб кетилаётган қиймати 72 млн сўмлик, 200 000 дона пиротехника воситалари ушлаб қолинди.
Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича ИИББ соҳавий хизмат ходимлари томонидан мавсумий назорат-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, навбатдаги тезкор тадбир давомида, 1979 й.т. фуқаро И.Х. бошқарувида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Исузу» юк автомашинаси Оҳангарон туманида жойлашган Чинор ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Натижада транспорт воситасининг юкхонасида (хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган) тахминий қиймати 72 млн сўмлик турли номдаги жами 196 555 дона пиротехника воситаси борлиги аниқланган ва далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонуний қарор қабул қилиш чоралари кўрилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати