Пойтахтга гиёҳванд модда олиб ўтмоқчи бўлган шахс Бекободда ушланди

Пойтахтга гиёҳванд модда олиб ўтмоқчи бўлган шахс Бекободда ушланди

Toshkent viloyati IIBB 

Ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган «зарбдор» тезкор-профилактик ойлиги Тошкент вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Жумладан, ойлик доирасида 3 март куни Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситаларига қарши курашиш бўлими ва Бекобод шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги «назорат рейд тадбири» ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи 1974 йилда туғилган И.Л. таниши В.Ш.дан Тожикистон Республикасидан айланма йўллар орқали яширин тарзда олиб ўтилган 1 кг гашиш гиёҳвандлик воситасини олаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан Миробод туманида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

ИИББ Ахборот хизмати


Report Page