Пойтахтда бошқарувни йўқотган "Малибу" ҳайдовчиси тўхтаб турган икки "Ласетти"га урилди

Пойтахтда бошқарувни йўқотган "Малибу" ҳайдовчиси тўхтаб турган икки "Ласетти"га урилди

ИИВ ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 13 январь куни соат 10:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчасида ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Б.М. "Малибу" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган "Mebel House" рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Ласетти" ва ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.Ю. бошқарувидаги яна бир "Ласетти" русумли транспорт воситаларига урилиб, "Малибу" автомобили ағдарилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page