Пойтахтда "Mercedes G 63 AMG" ва "Nexia" русумли автомобиллар иштирокидаги тўқнашув юзасидан маълумот

Пойтахтда "Mercedes G 63 AMG" ва "Nexia" русумли автомобиллар иштирокидаги тўқнашув юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 15 декабрь куни соат 20:40ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчасида жойлашган "Қанотчи" кафеси қаршисида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги "Mercedes G 63 AMG" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиллар тўқнашган.

ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ

Тўқнашув натижасида "Нексия" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 39 ёшли Р.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page