Пойтахтда ЙТҲга учраган "BMW X5" автомобили юзасидан маълумот

Пойтахтда ЙТҲга учраган "BMW X5" автомобили юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 12:10ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Тўқимачи кўчасида, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. "BMW X5" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги симёғочга урилиб автомобиль ағдарилган.

Ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page