Пойтахт ИИББ ташаббуси билан йўлга қўйилган сайёр ярамаркалар Юнусобод туманида ташкил этилди

Пойтахт ИИББ ташаббуси билан йўлга қўйилган сайёр ярамаркалар Юнусобод туманида ташкил этилди


Юнусобод тумани “Биллур” маҳалласида сайёр ярамаркалар ташкил этилди. Бу ерда яқин атрофдаги хонадонларда яшовчи аҳоли учун озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотларни харид қилиш имконияти яратилди.

Бозорлардан узоқдаги маҳаллаларда сайёр ярмаркалар ташкил этиш қарори Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан қабул қилиниб, одамлар ўзлари учун зарур маҳсулотларни харид қилиш мақсадида узоққа бормасликлари учун ташкил этилди.

Биринчи навбатда, ушбу ярмаркалар дўкон ва бозорларга боришлари қийин бўлган ёши катта ва саломатлиги яхши бўлмаган одамларга мўлжалланган.  

Бундай “мобиль дўконларни” ташкил этиш осон эмас, лекин тадбиркор ва фермерлар ходимларнинг чақирувларига дарҳол розилик билдиришмоқда.

Аммо яна бир қийинроқ масала: маҳаллалар аҳолисини навбатда туришлари ва ижтимоий масофани сақлашликларидир.

Ҳурматли тошкентликлар ва шаҳримиз меҳмонлари! ИИББнинг сайёр ярмаркалар ташкил этиш ғоясига прокуратура ва шаҳар ҳокимлиги ходимлари ҳам қўшилишди. Карантин даврида ёрдамга муҳтожларга кўмаклашиши истаги барча учун туртки бўлди. Аммо унутманг, сайёр ярамарка – навбатда тиқилиш, сайр қилиш ёки қўшнилар билан суҳбат қилиш жойи эмас. Коронавирус тарқалишига қарши энг яхши чора бу карантин эканлигини унутманг. Ижтимоий алоқаларни чеклашга, уйдан камроқ чиқишга ва гигиена ҳамда санитария қоидаларига қатъий риоя қилиб, ижтимоий масофани сақлашга ҳаракат қилинг. 














Report Page