Пойтахт ҳудуди Тошкент вилояти ҳисобига кенгаяди. Лойиҳа депутатлар томонидан қабул қилинди

Пойтахт ҳудуди Тошкент вилояти ҳисобига кенгаяди. Лойиҳа депутатлар томонидан қабул қилинди


Қонунчилик палатаси томонидан «Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Унга кўра, Тошкент вилоятидан жами 7853,3 гектар ер майдони (шундан 3250,1 гектари қишлоқ хўжалик ерлари) Тошкент шаҳрига, Тошкент шаҳридан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши белгиланмоқда.

Жумладан:

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 1 827,1 гектар ер майдони (Чорбоғ, Белариқ, Файзли, Жалойир, Номданак, Қумариқ, Хонободтепа, Тараққиёт, Қорасув, Хонобод, Қушбеги, Соҳибкор, Истиқлол, Нурафшон МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига;

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан 490,0 гектар ер майдони(Гулбоғ, Йик ота МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан 1 134,2 гектар ер майдони(Бектемир, Нурафшон, Намуна, Янги ҳаёт, А.Навоий МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 294,6 гектар ер майдони (Геофизика, Алишеробод, Чингелди, Дўстлик, Тараққиёт, Баркамол, Боғишамол, Ватанпарвар, Амр Темур, Мевазор, Гулбоғ, Гулзор-1, Пастки юз МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани таркибига;

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 107,4 гектар ер майдони (Жарбоши, Ташисти, Ибрат, Миришкор, Арғин, Баҳор, Чинор, Товкентепа МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани таркибига;

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига;

Тошкент вилоятининг Бектемир тумани туманидан 137,5 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб Сенатга юборилди.


Report Page