Плутоний ҳимоя остида

Плутоний ҳимоя остида

МИФИда ихтиро қилинган детектор ёрдамида ядро қуроллари тарқалишининг олди олинади

Йилнинг қахрамонлари сифатида фан ва технологияда нейтрино бўлиши мумкин. Коинотдан учиб келувчи ва қарийб ўз массасига эга бўлмаган, митти заррачани шу йилнинг март ойида очилган Байкал телескопида “тутишмоқчи”. (“РГ” 10.03.2021. “Қора туйнук орқасида, Байкал тубида”.) Ушбу ҳодиса йилнинг энг ёрқин ҳодисаси бўлди. 

Детектор, тезда ядро реакторида содир бўладиган хавфли ҳолат ҳақида хабар беради. Расм: МИФИ томонидан тақдим этилган

Калинин АЭСида яқинда оламшумул ҳодиса юз берди: МИФИ олимлари бу ерда нейтрино детекторини ўрнатишди. Мазкур детектор, ишлаётган ядро реакторининг ички қисмида бўлаётган ҳодисаларни кузатади! Шуни айтиб ўтиш керакки, детектор реакторнинг ичкарисида ўрнатилмайди. Бу авариявий ҳодисалар бўлишини олдини олишга имкон беради ва атом энергетикасининг хавфсизлигини оширади.

Бу “қоровул” 200 кг суюқ ксенон билан тўлдирилган бочкани эслатади. Дарҳақиқат, реактордан миллиардлаб нейтринолар учиб чиқсада, улардан бир нечтасини тутиш имкониятига муваффақ бўлсангиз омадимиз келди деяверинг. Гап шундаки, заррачалар деярли ўзини намоён этмайди, ҳеч қандай жисм билан таъсирлашмайди. Шунинг учун, олимлар бу заррачаларни тутиш учун ҳар хил ҳийла ишлатишларига тўғри келади.

  • Бунинг учун нейтрино, ксеноннинг оғир ядролари билан таъсирлашиши учун махсус ҳолат яратамиз, - дейди МИФИнинг профессори Александр Болоздыня. – Илк бор бу ихтиро 2017 йилда тадқиқ қилинган ва “ нейтринонинг оғир ядроларда эластик-когерент тарқалиши” деб номланди.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, Байкал телескопида космик нейтриноларни тутишади, улар энергияси ўта юқори бўлган заррачалар ёрдамида сувнинг “Черенков ёруғлигини” ҳосил бўлади. (Бундай ихтиро учун совет физиги Черенков, Франк ва Таммулар 1958 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлишган.) Аммо реактордан умуман бошқа нейтринолар – энергияси паст нейтринолар учиб чиқади. Бу заррачалар Черенков ёруғлигини келтириб чиқаришга қодир эмас, демак ўзини ҳеч қандай намоён этмайди. Улар худди йўқдек.

Шунга қарамай олимлар нейтрино борлигига далил бўлувчи усулларни топишди. Аниқроғи, эслашди. Бундан 50 йил муқаддам нейтрино МИФИда ихтиро қилинган эди! Бу усул ниҳоятда мураккаб, уни осонгина тушунтириб беришнинг имконияти ёқ, -дейди Болоздыня. Фақат шуни айтишим мумкинки, биз “суст” нейтриноларимизга шундай таъсир этамизки, натижада улар люминисцент лампалардаги газдек ёруғлик чиқаради. Мана шу ёруғлик - нейтриноларнинг борлигига далилдир.

  • Улар ядро реакторида айнан қандай ҳолат содир бўлаётгани ҳақида хабар беришади?
  • Қандай уларга диагноз қўйишади?
  • Муҳими, реактордан ядро қуролини олиш истагида бўлганларни қандай қилиб тўхтатиш мумкин?  

Гап шундаки, реактор ишлаши давомида изотоплар таркиби ўзгаради, масалан реакторда ядро қуролларида фойдаланиладиган плутоний ҳосил қилинса, баъзи бир изотоплар аксинча  парчаланиш натижасида бошқа элементларга ўзгаради. Бундай ўзгаришлар нейтрино оқимларида изини қолдиради, ва бу вазиятни “қоровул” қайд этади. Кўрсаткичларга қараб ҳаммаси жойидами ёки хавотир олишга сабаб борми, ядро қуролини яратиш учун ундан плутоний ажратиб олинмаганми айтиш мумкин.

Россия атом электр станцияларини бутун дунё бўйлаб ўрнатмоқда ва биз халқаро ҳамжамиятлик олдида АЭСлардан ёвуз мақсадларда фойдаланмасликларига масъулмиз,- дейди профессор Болоздыня. – Бошқа давлатнинг станциясида нима бўлаётганини билиш жуда ҳам мушкул, лекин бизда шундай асбоб борки, уни АЭС олдига жойлаштирсак ядро реакторидаги изотоплар ўзгаришини кузатишимиз ва ундан қонунга хилоф тарзда радиоактив материалларни олишни тўхташимиз мумкин.

Шундай қилиб россиялик олимлар томонидан ишлаб чиқилган детектор юқорида таъкидланган ҳодисалар бўлмаслигини назорат қилади. Халқаро атом энергияси агентлиги(ХАЭА)да бежизга бу қурилмага катта қизиқиш пайдо бўлмади.


https://rg.ru/2021/05/18/sozdannyj-v-mifi-detektor-predotvratit-rasprostranenie-iadernogo-oruzhiia.html сайтидан таржима қилинди

Report Page