Пластикнинг инсон ҳаётига кириб келганидан сўнг......

Пластикнинг инсон ҳаётига кириб келганидан сўнг......

UTS

Пластикнинг инсон ҳаётига кириб келганидан сўнг, бугунги ҳолатимиз:


1. 50% инсон Ер юзида кунига микрокўринишдаги пластикни ейишади ва буни сезишмайди ҳам.

2. 90% қадоқланган ичимлик сувида ўртача 1 литрида 325 тагача микропластик бўлаклари бор. Сувли баклашка қуёшда турса, уларнинг сони янада кўпаяди, чунки баклашкадан пластик сувга ажралиб чиқади.

3. Ҳар йили дунё океанларига 8 млн. тонна пластик ташланади. Яъни бир сонияда 300 грамм пластик билан сувни ифлослантирамиз.

4. Ер юзидаги сув ҳавзаларидаги мавжуд балиқларнинг 70% пластик билан зарарланган.

5. Агарда ҳолат ўзгармаса, 2050 йилга келиб пластик миқдори ва оғирлиги барча балиқлар оғирлиги ва миқдоридан ошиб кетади.

6. Ҳар куни тушлигимизга қўнадиган чанг билан биргаликда тушадиган 70 мингда микро пластик доналарини ҳам қўшиб еймиз.

7. Балиқ ва денгиз маҳслотлари билан бирга ҳар ўтиришда одамлар 11 000 пластик микрозарраларини қўшиб ейишади.

8. Ҳар куни туз билан биргаликда биз полиэтилен ва полипропилен зарраларини ҳам истеъмол қиламиз. Уларнинг парчаланиш муддати 400 йилдир. Ўзимиз чириб кетсак ҳам, ичимизга кирган пластик қолади.

9. Сув ҳавзаларидаги пластик йўқ бўлиб кетмайди, балки 50 мкм дан 5 мм гача бўлган зарраларга бўлинади. Бу микропластикдир.



Mанба: ekolog.uz


Report Page