Пластик карточкани ўғирлаган шахс қўлга олинди

Пластик карточкани ўғирлаган шахс қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

Шу йилнинг 25 июль куни Яшнобод тумани Ховос 2-тор кўчасида яшовчи 30 ёшли Д.Т. исмли аёл Яшнобод туман прокуратурасига мурожаат қилиб, у ўз аризасида номаълум шахс Авиасозлар кўчасида жойлашган “Авиасозлар” деҳқон бозори ҳудудида хисобида 3.230.000 сўм пули бўлган пластик карточкасини ўғирлаб қўйганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Муборак маҳалласида яшовчи 20 ёшли У.З. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси