Пиёданинг умрига зомин бўлиб яширинган ҳайдовчи топилди

Пиёданинг умрига зомин бўлиб яширинган ҳайдовчи топилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

2021 йил 1 январь куни соат 21.00лар атрофида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманининг “Саксонкапа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “4К-592” автомобиль йўлининг 11 километрида “Шўрчи-Олтинсой” йўналишида кетаётган номаълум транспорт воситаси ҳайдовчиси мазкур йўлда ҳаракатланиб кетаётган пиёда, туманнинг “Бахштепа” МФЙда яшаган, 1985 йилда туғилган фуқарони транспорт воситасининг олд томони билан туртиб юбориб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Натижада 36 ёшли фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олиб касалхонада вафот этган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни туманнинг “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи, ишсиз, 1995 йилда туғилган И.Р содир этганлиги ва ҳодиса содир бўлган жойдан олинган ашёвий далиллар унинг бошқарувида бўлган Нексия-2 русумли автомашинага тегишли эканлиги аниқланди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Барча фуқаролардан тунги вақтда ҳаракатланганда атрофга янаям эҳтиёткорона муносабатда бўлишларини, ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз. Зеро ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун қонуний жазо муқаррардир!

Жорий йилнинг 2 январь куни И.Р га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати




Report Page