Пиёдани умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Пиёдани умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 6 июль куни соат 03.30ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Ёнариқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ўш” А-373 йўлининг 151-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшаган 46 ёшли К.Рахманкуловни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада К.Рахманкулов жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page