Пиёдани умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Пиёдани умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 2019 йил 6 январь куни тахминан соат 19-20 оралиғида номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган кул рангли “Нексия” русумли автомашинани “Эсат-Танхоз” йўлининг 26-км.да. ҳайдаб кетаётиб, пиёда, Янгиобод МФЙда яшаган 83 ёшли Х.П.ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада Х.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда ушбу ҳолатга гувоҳ бўлганлар, ҳайдовчи ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга инсонлар бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси


Report Page