Пиёдани умрига зомин бўлган ҳайдовчи қўлга олинди

Пиёдани умрига зомин бўлган ҳайдовчи қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

Сайтимиз орқали 2019 йил 18 август куни соат 15:05ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” йўлида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Китоб туманида яшовчи 34 ёшли У.М. исмли аёлни уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетганини ва аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай пиёда аёл 20 август куни вафот этган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар ва фуқароларимиз берган маълумотларинатижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Китоб тумани Сохил кўчасида яшовчи 33 ёшли Р.Т. ўзининг “Damas” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўз ўрнида, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш ва номаълум ҳайдовчини топишда керакли маълумотларни тақдим этган фуқароларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page