Пиёдани ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Пиёдани ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги

Наманган вилоятининг Чуст туманида 11 февраль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Зарафшон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлининг 41-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, “Мирзаобод” МФЙда яшаган 35 ёшли Ў.Т.(исмли аёл)ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Натижада Ў.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда кимда-ким ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ходимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page