Пискентлик ёшлар халқаро ғалабани қайд этди
Дубай шаҳрида бўлиб ўтган "Ментал арифметика" давлатлараро "ТҲЕ WОРЛД МЕМО" Халқаро мусобақасида Пискент тумани "Баркамол авлод" болалар мактаби тўгарак аъзолари иштирок этиб, катта натижаларни қайд этишди.
Жумладан, 8 ёшли болалар ўртасида, "Ментал арифметика" тўгараги бўйича Зилола Абдувалиева ва Осиё Равшанова 1-ўринни, 9 ёшли болалар ўртасида, "Инглиз тили" тўгараги бўйича Наргиза Бобоева ва Мафтуна Ғуломжонова 1-ўринни эгаллади.
Ғолибликни қўлга киритган ёшларни эришган ютуғи ва халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини юксак поғонага олиб чиққани муносабати билан муборакбод этамиз!