Пичоқ билан жароҳатлади
Ички ишлар вазирлигиЖорий йилнинг 7 январь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида яшовчи Г.И. (исмл аёл) маст ҳолда уйида ўзаро жанжал сабаб меҳмонда бўлган таниши Ж.Б.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада Ж.Б. касалхонага ётқизилган. Г.И. қўлга олинган.Шунингдек, 2019 йил 5 январь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи А.Т. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасида ўзаро жанжал туфайли “Кишмиштепа” МФЙда яшовчи 19 ёшли И.Э.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада И.Э. касалхонага ётқизилиб, А.Т. қўлга олинган.Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси