Пешкўда аҳоли мурожаатлари жойида ҳал қилинмоқда

Пешкўда аҳоли мурожаатлари жойида ҳал қилинмоқда

Бухоро вилоят кадастр бошқармаси

Бугун, 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Бухоро вилоят бошқармалари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Пешкў тумани бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхонасига Пешкў туманидан кадстр соҳасида 32 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 7 таси ижобий ҳал этилган. 9 таси бўйича тушунтиришлар берилган бўлса, 13 та мурожаат ўрганиш ва вақт талаб этгани боис ҳал этилмай келинмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳал қилинмай келинаётган фуқаронинг мурожаатлари тингланди.

Пешкў тумани “Навгахон” МФЙ яшовчи фуқаро Бахтиёр Раҳимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефони орқали ер майдони ажратиб беришни сўраб қилган такрорий мурожаати ўрганишлар жараёнида ҳал қилиб берилди.

Менга ўзим яшаб турган ҳудуддаги ғалла ўримидан бўшаган, суғориш тизимига қулай бўлган ер майдонларидан такрорий экин экишим учун ер майдони танлаб, жойида ўлчовдан ўтказиб ажратиб беришгани учун кадастр ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, — дейди мурожаатчи Бахтиёр Раҳимов.

Тумандаги “Хоркаш” МФЙда яшовчи фуқаро Чамангул Саноеванинг қўшниси билан уй-жойи чегараларидаги низоли ҳолати ҳам жойида ўрганиб чиқилди. Қўшнилар ўртасидаги низоли ҳолат бартараф этилиб, уй-жойи чегараларига аниқлик киритиб берилди ва мурожаат жойида қаноатлантирилди.

Report Page