Пешкўда “Беш муҳим ташаббус” доирасида тадбирлар давом этмоқда

Пешкўда “Беш муҳим ташаббус” доирасида тадбирлар давом этмоқда

Туман ҳокимлиги расмий канали

Давлатимиз  раҳбари  ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига эътиборни янада қўчайтирмоқда

Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.

Шу боис президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. 

Маълумки, давлат раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

Мазкур 5 ташаббус кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Пешкў туманида ҳам “Беш ташаббус” тадбирлари мунтаззам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 30 октябр  куни туманимиздаги    Чиғирчи МФЙ худудида жойлашган Шахмат клубида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Республикаси Президентининг 5 та мухим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг Шахмат тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобакада Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг шахмат тури бўйича  тренерларининг 40 нафардан ортиқ ўқувчилари иштирок этишди. Шахмат мусобақаси кўтаринки рухда, санитария қоидаларига тўла амал  қилган ҳолда олиб борилди.

Ғолиблар  Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом билан тақдирландилар.

Пешкў туман ҳокимлиги матбуот хизмати 



Report Page