Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш бўйича қўлланма

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш бўйича қўлланма


Бугунги кунга келиб my.gov.uz электрон порталида пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб онлайн мурожаат қилишлари учун имконият яратилган.

Хўш бу хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

Даставвал, my.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтилади, яъни фуқаролар my.gov.uz порталига кириб, логин ва пароль яратиб олишлари керак.

Эслатма: порталда олдин рўйхатдан ўтган фуқаролар логин ва паролларини ёзиб порталга киришлари мумкин.

Иккинчи босқичда, СОҲАЛАР бўлимидан ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ кичик бўлимини топиб шу бўлимга кирилади.

Учинчи босқичда мазкур бўлим ичидан ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ тугмаси босилади.

Тўртинчи босқичда ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШ тугмаси босилади.

Бешинчи босқичда фуқародан сўралган ЖШШИР рақами, паспорт серияси ва рақами, яшаш манзили (вилоят, туман, маҳалла), телефон рақами ҳамда энг зарур маълумот - ПЕНСИЯ ТУРИ танланади ва ЮБОРИШ тугмаси босилади.

Маълумотлар тўғри ва аниқ киритилган тақдирда ариза муваффақиятли юборилади ҳамда юборилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Ариза кўриб чиқилгач, фуқарога пенсия тайинланганлиги ёки тайинланиш рад этилганлиги ҳақида телефон рақамига СМС юборилади.

Тайинланган пенсиядан норози бўлган ёки пенсия тайинланиши рад этилган фуқаролар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


Report Page