Пастдарғомда МЧЖ фойдасига 748 млн. сўм ундирилди
Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувида Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар “Пастдарғом туман Давлат йўлларидан фойдаланиш” унитар корхонадан ундирувчи “Карвон Транс Самарқанд” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 680 млн. 516 минг сўм асосий қарз, 68 млн. 51 минг пеня одиндан тўланган 17 минг сўм почта харажати, жами 748 млн. 586 минг сўм қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун муддат берилган.
Олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор “Пастдарғом туман Давлат йўлларидан фойдаланиш” унитар корхонадан ундирувчи “Карвон Транс Самарқанд” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жами 748 млн. 586 минг сўм қарздорлик ундирилди ва амалдаги Қонунга асосан мазкур ижро иши тамомланди.
Соҳиб ЭРНАЗАРОВ, Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими бошлиғи.