PascalABC да тасвирлар билан ишлаш (3-дарс)

PascalABC да тасвирлар билан ишлаш (3-дарс)

www.dasturim.uz

1.8. procedure CenterWindow;

График дарчани компьютер экранининг ўртасига жойлайди.

Мисол.

uses GraphABC;

begin

CenterWindow

end.

www.dasturim.uz

1.9. procedure MaximizeWindow;

График дарчани экранни тўлиқ қоплайдиган қилиб катталаштиради. Бунда фақат экраннинг қуйи қисмидаги масалалар панели очиқ қолади.

Мисол.

uses GraphABC;

begin

MaximizeWindow

end.

www.dasturim.uz

1.10. procedure ClearWindow;

График дарчани тозалайди (оқ рангга бўяйди).

Мисол.

uses crt,GraphABC;

begin

textout(20,30,'Salom!');//Ekranga (20,30) nuqtadan ‘Salom!’ so’zini chiqaradi

delay(1000); //1,0 sekundli tanaffus

ClearWindow //Ekranni tozalaydi

end.

1.11. procedure SaveWindow(fname: string);

График дарчани fname номли файлга сақлайди. Тасвир фақат 256 тагача рангли bmp форматида сақланиши мумкин.


1.12. procedure LoadWindow(fname: string);

График дарчага fname номли график файлни юклайди. Дарчага фақат bmp форматида сақланган тасвир юкланиши мумкин.


1.13. procedure CloseWindow;

График дарчани ёпади.

Мисол.

uses crt,GraphABC;

begin

textout(20,30,'Хayr!');

delay(1000);

CloseWindow

end.

1.14. function WindowWidth: integer;

График дарчанинг энини (кенглигини) пикселларда бутун сон сифатида қайтаради.

Мисол.

uses crt,GraphABC;

begin

delay(1000);

SetWindowWidth(WindowWidth+100)

end.

Давоми бор...

Дўстларингизга улашинг: @Informatika



Report Page