PascalABC да тасвирлар билан ишлаш

PascalABC да тасвирлар билан ишлаш

www.dasturim.uz

PascalABC  тасвирлар  билан  ишлаш  учун  кенг  имкониятларга  эга.  PascalABCда  тасвирлар билан ишлаш учун мўлжалланган график утилитлар GraphABC модулига йиғилган. Тасвирлар тасвир дарчасига чиқарилади, бу дарча билан ишлаш учун GraphABC модулини улаш кифоя.

GraphABC  модулида  икки  юздан  ортиқ  ўзгармаслар,  ўзгарувчилар,  функциялар  ва процедуралар мавжуд. Уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин.

1) График дарча устида амаллар.

2) Матн ва шрифтлар устида амаллар.

3) График шакллар.

4) Қалам устида амаллар.

5) Чўтка билан ишлаш.

6) Ранглар билан ишлаш.

7) Расмлар устида амаллар.

8) Экранга чиқариш тартибини ўрнатиш.

9) Нуқталар ва тўғри тўрбурчаклар устида амаллар.

1) График дарча билан ишлаш

График  дарча  билан  ишлаш  учун  13  та  процедура  ва  7  функция аниқланган.  Процедуралар ёрдамида  дарча  сарлавҳасини,  унинг  ўлчамларини  ва  жойлашишини  ўзгартириш,  ҳамда  дарчадаги тасвирни файлга сақлаш ва унга файлдаги тасвирни юклаш мумкин.

Функциялар  ёрдамида  график  дарчанинг  сарлавҳаси,  ўлчамлари  ва  жойлашишига  оид параметрларини аниқлаш мумкин.

1.1.  procedure  SetWindowCaption(s:  string);

s сатр қийматини график дарча сарлавҳаси сифатида экранга чиқаради.

Мисол.

uses  GraphABC;

begin

SetWindowCaption('1-grafik  darcha')

end.

www.dasturim.uz

1.2.  procedure  SetWindowWidth(w:  integer);

График дарчанинг кенглигини w пикселга тенг қилиб ўзгартиради.

Мисол.

uses  GraphABC;

begin SetWindowWidth(400)

end.

www.dasturim.uz

1.3.  procedure  SetWindowHeight(h:  integer);

График дарчанинг баландлигини h пикселга тенг қилиб ўзгартиради.

Мисол.

uses  GraphABC;

begin SetWindowHeight(200)

end.

www.dasturim.uz

Давоми бор...

Дўстларингизга улашинг: @Informatika




Report Page