Паррандачиликка ҳалол стандартлари қай тариқа жорий қилинади?

Паррандачиликка ҳалол стандартлари қай тариқа жорий қилинади?


Пойтахтимизда “Паррандасаноат” уюшмаси томонидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини «Ҳалол» стандарти талаблари бўйича сертификатлаштиришга бағишланган семинар ташкил этилди. Унда уюшма масъуллари, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти мутахассислари ҳамда уюшма аъзолари бўлган паррандачилик корхоналари вакиллари иштирок этди.

            Тадбирда айтиб ўтилганидек, маҳсулотларнинг “Ҳалол” стандарти талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун аккредитланган синов лабораторияларини ташкил этиш талаб этилади. Сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини аниқловчи ушбу синов лабораторияларида ДНК, ГМО, спирт миқдори, ёғлар ва бошқа инсон соғлиғига таъсир этувчи ҳамда шариатда таъқиқланган моддаларни аниқлаш синовлари ўтказилади. Синовларни тўлақонли ўтказмаслик стандарт ва шариат талабларига зид ҳисобланади. Маҳсулотларни экспортга йўналтирилганда ўтказилган сифатсиз, синов натижасида “Ҳалол” стандарти талабларига зид равишдаги маҳсулот топилганда бундай тажриба мамлакат нуфузига катта путур етказади. Афсуски бундай ҳолатлар “ҳалол” бозорида кўп кузатилмоқда.

Ушбу турдаги мувофиқликни баҳолаш идораларда ишлайдиган ходимлардан муҳим аҳлоқий фазилат, маънавий бойлик яъни ҳалоллик, билимдонлик, ростгўйлик, ишга масъулият билан ёндашиш, вазифани сифатли тарзда бажариш, манфаатлар тўқнашувидан ҳоли бўлиш талаб этилади.

Семинар давомида  иштирокчиларга бугунги кунда, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан сертификатлаштириш ишларига жалб этиладиган диний ходимлар рўйхати шакллантирилгани. SMIIC ташкилоти стандартлари асосида “ҳалол” талабларига мувофиқ озиқ-овқат, истеъмол махсулотлари, туризм хизматлари ва сертификатлаштириш органи доираларида Диний қўмита ва тегишли вазирлик идоралар билан хамкорликда 6 та давлат стандартлари ишлаб чиқилиб қабул қилингани ҳақида
маълумотлар берилди.

Маълумот учун: 
2018 йилнинг 2 октябрида «Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Низоми ва тартиб-қоидаларини (Истанбул, 1999 йил 7 ноябрь, 2017 йил 7 май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан) ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган.  

Шунингдек, 2018 йилнинг 4 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ўтказилган Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC) бошқарув кенгашининг 17-йиғилишида 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ўзстандарт ташкилоти мисолида SMIIС ташкилотига тўлақонли аъзолиги тасдиқланган.

Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC)га  ҳозирги кунда дунёнинг 38 та давлати аъзо
бўлган.



 



 


Report Page