Паркинсон қонуни

Паркинсон қонуни


ўзларига хос ҳаёт тарзини сақлаб қолиш учун, ҳар бир сўмга эҳтиёжлиги сезилади. Улар қанча ишласалар ҳам, топгани ҳеч қачон етарли бўлмайди.


 Молиявий муваффақият калити

Паркинсон қонунидан келиб чиқадиган биринчи хулоса: "Молиявий мустақиллик Паркинсон қонунининг бузилишидан келиб чиқади".


Паркинсон қонуни аксарият одамлар тушадиган тузоқни кўрсатади. Бу қарздорлик, пул ташвишлари ва молиявий муаммоларнинг сабаби. Сиз ўзингиз ишлаб топган ҳар қандай нарсани сарфлашга бўлган интилишга қарши туриш учун етарли иродани ривожлантирсангизгина, сиз пул тўплай бошлайсиз ва шу билан кўпчиликдан фарқ қиласиз.

 

Харажатларингизни камайтиринг


Паркинсон қонунидан олинган иккинчи нарса: "Агар сиз харажатларингизни даромадингизга қараганда секинроқ ўсишига йўл қўйсангиз ва бу фарқни тежасангиз ёки инвестиция қилсангиз, вақт ўтиши билан сиз молиявий жиҳатдан мустақил бўласиз."

Бу энг муҳими. Биз буни "ханжар" деб атаймиз. Агар сиз ўзингизнинг кўпайиб бораётган даромадингиз ва турмуш тарзингизни сақлаб қолиш учун, ортиб бораётган харажатлар ўртасида тафовутни келтириб чиқара олсангиз ва кейин вақт ўтиши билан фарқни тежаб, сармоя кирита олсангиз, сармоянгиз ўсиши билан, моддий фаровонлигингизни  яхшилашингиз мумкин. 


Паркинсон қонунини била туриб, қасддан бузсангиз, охир-оқибат молиявий жиҳатдан мустақил бўласиз.

 

Амалий машқ


Ушбу қонунни дарҳол қўллаш учун фойдаланишингиз мумкин бўлган иккита фокус:

Биринчидан, молиявий аҳволингиз қулашга яқин турганини  ва вазиятни тўғирлаш учун чоралар кўришингиз керак деб тасаввур қилинг. 

Барча аҳамиятсиз харажатларни қисқартиринг. Бир ой давомида ўзингизнинг доимий ва муқаррар харажатларингизни бюджетини чиқаринг ва сарф-харажатларингизни вақтинча шу миқдорда чекланг.

Харажатларнинг ҳар бирини диққат билан ўрганинг. Бировнинг бюджетини таҳлил қилгандек, уларнинг тўғрилигига савол беринг. Пулни тежаш йўлларини изланг. Кейинги уч ой ичида харажатларингизни камида 10 фоизга камайтиришни мақсад қилинг.


Иккинчидан, бу, менинг фикрим, энг қийин, аммо агар даромад имкон берса - ҳар қандай манбадан даромадингиз ўсишининг 50 фоизини тежашга ва инвестиция қилишга ҳаракат қилинг. Қолган 50% миқдорида яшашни ўрганинг.


Бу масалада сизнинг фикрингиз қандай?


Report Page