Паркент туман ҳокими Шохрух Шоахмедов фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Бугун туман ҳокимилиги мажлислар залидада навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокими Шохрух Шоахмедов фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, контракт тўлови, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.
Қабулга келган 17 кишидан 5 нафарининг муаммоси жойида ҳал бўлди, 4 кишига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 8 та мурожаат ижрога қаратилди.
Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди.