Парда иши бўйича ИИВ ЙҲХББ муносабатига Б.Бахрановдан жавоб

Парда иши бўйича ИИВ ЙҲХББ муносабатига Б.Бахрановдан жавоб

https://t.me/UDDU_UZB_kanal Botir Bakhranov

Маълумки 2019 йилнинг 7 сентябр кунида Бухоро шаҳар маъмурий суди томонидан автомобилларнинг орқа ён ойналарига пардалар ўрнатиш мумкинлиги тўғрисида қарор чиқарилганлиги ҳақида тарқатилган хабарлар юзасидан Расмий муносабат билдирдингиз.

 


Ушбу муносабатингизда кўрсатилган барча важларингизга ўз жавобимни билдирмоқчиман.

 Биринчидан:

Сизнинг фикрингиз

Менинг жавобим

Юқорида қонун ҳужжатларидан асослар жуда тўғри келтирилган офарин.

 Лекин “Яъни III класс М3 тоифадаги автотранспорт воситаларидан бошқа тоифадаги транспорт воситаларининг ён ойналарига парда (чий парда, дарпарда) ўрнатиш тақиқланади.” деб қўшимча қилинган қисми ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган идоларининг фикри дейишга уялмайсизларми? Шунча катта столларда ўтириб фуқаролар учун мумкин этилган нарса бошқа нарсаларга алоқаси бўлмаслигини, бошқа ҳаракатни тақиқламаслигини наҳот билмасангизлар?

Қизил билан белгилангандан бошқа мисол келтирган бандларингиз бу мумкин бўлган нарсалардир, лекин қизил ичидаги қонунларда келтирилмаган нарсани ёзганингизга уят дейман.

Мумкинлик тамоилига асосан биз оддий фуқароларга тақиқланган нарса учун жавобгарлик белгиланган. Яъни тақиқни бузганлигимиз учун жавоб берамиз. Орқа эшик ойналарига тақиқ йўқ эканлиги судда исботланди. Демак жавобгарлик йўқ.

 Демак биринчи асосизга “МУМКИНЛИК ТАМОИЛИ” деб жавоб бераман. Буни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тарифлаб беришим шарт эмас деб ўйлайман.


 Иккинчидан:

Сизнинг фикрингиз

Жавобим

Жудаям тўғри. Эътибор беринг бу ерда “ҳайдовчи жойидан теварак-атроф кўриниши” чекланиши тақиқланяпди.


 Учинчидан:

Сизнинг фикрингиз

Менинг жавобим:

 Аввало ижтимоий тармоқларда олд томондан теварак-атроф кўриниши яъни “Передная обзорность” (ГОСТ 33988-2016 нинг 2.14 банди) тушунтирилгани йўқ, аксинча судда далил сифатида фойдаланилган жавоб ҳатларида келтириб ўтилган ГОСТ 33988-2016 (Автомобильные транспортные средства. Обзорность с места водителя. Технические требования и методы испытаний.) давлатлараро стандартининг 2.12 “нормативное поле обзора П” ҳақида гап кетган.

Судда бу банднинг ишлатилиниб кейинчалик ижтимоий тармоқларга 180 градус деб тушунтирилишининг асосий сабаби Ички Ишлар Вазирлиги Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси бошлиғи Х.Сайдалиев томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзстандарт агентлигининг менга берган жавоб хатларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган ГОСТ 33988-2016 давлатлараро стандартнинг 2.12-бандида “ҳайдовчининг жойидан теварак-атроф кўриниши”га тушунча берилганлигини маълум қилгани, бу бандда эса оддий тил билан айтганда “ҳайдовчининг жойидан теварак-атроф кўриниши” ҳайдовчи олдинга қараб турганда 180 градусга тенг майдон деб келтирилганлиги сабаб бўлди.

Қуйида ушбу жавоб ҳатлари тақдим этаман.


Ана энди қаранг: Нега энди ўзларингиз яъни ИИВ ЙҲХББ, “ҳайдовчининг жойидан теварак-атроф кўриниши” ГОСТ 33988-2016 давлатлараро стандартининг 2.12 банди “нормативное поле обзора П” деб туриб, суд якунидан кейин фикрингиз ўзгариб қолиб, ўз муносабатингизда ГОСТ 33988-2016 давлатлараро стандартининг 2.13 банди яъни “обзорность” га олиб қочяпсизлар?

Нега фикрингиз ўзгариб қолди? Аҳир ўзингиз берган маълумот судда мен ғалаба қозонишим асосий сабаблардан бири бўлдию. Сизларга мумкинми униси бўлмаса бунисига қараб кетавериш?

 

ГОСТ 33988-2016 давлатлараро стандартининг 2.12 банди “нормативное поле обзора П”- Условное поле передней обзорности в 180°-ном секторе, расположенное между горизонтальной плоскостью, являющейся верхней границей поля и проходящей на уровне глаз водителя, и тремя другими плоскостями, составляющими в совокупности нижнюю границу поля.
Примечание - Взаимное расположение указанных плоскостей в пространстве установлено настоящим стандартом.


Тўртинчидан:

Сизнинг фикрингиз

Менинг жавобим:

 Муносабат билдиришда сизнинг фиқрингиз ҳалқ учун муҳим эканлигини, қонун хужжатлари нормаларини ҳалққа тўғри етказишиз лозим эканлигини наҳот билмасангиз?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 126-моддасида “теварак-атроф кўриниши” тўғрисида эмас аксинча “ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўриши” ҳақида гап кетган.

126-модда- "Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно,"

Ана кўряпсизми сиз амалиётда ҳам мана бундай суд қарорига муносабатингизда хам қоидабузарликни нотўғри малакалаяпсиз

Мана шундай амалда сизнинг малакалашингиз нотўғри эканлиги исботлаш мақсадида мен изландим, ўргандим ва одил судга ишонган ҳолда судга иштирок этдим ва судда адолат қарор топди.

Суд, сиз ўзингиз берган жавобга, Ўзстандарт агенлиги берган жавобга, судда иштирок этган сизнинг ҳодимингиз фикрига, Ўзстандарт агенлиги ҳодими фикрига асосан қарор чиқарди. Ушбу қарорга асосан ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар тарқатилди. Демак бу асосли. Чунки сизнинг фикрингиздан суднинг қарори устинроқ ҳисобланади биз учун. Одил судга ишонаман ва курашда давом этаман.

Сизга оҳирги гапим, кўриб турганингиздек муносабатингиздаги барча важларингиз асоссиз, ҳамда қонуний чорага суд томонидан нуқта қўйилганлигини ҳисобга олиб, энди ҳар хил бўлмағур нарсалар билан ўзингизни гапингизга ўзингиз қарши чиқиб муносабат билдирманг.

Ҳурмат билан Ботир Бахранов!


Report Page