Парашют ўғрилари ушланди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 11 январь куни Тошкент Марказий вокзалининг “Тошкент-Товар” темир йўл бекатидаги божхона омборига Россия Федерациясидан келган юк вагонидаги контейнерлар кўздан кечирилганда, битта қути йўқлиги аниқланган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қути Тошкент вилояти Тошкент тумани Келес шаҳар Тинчлик маҳалласи яқинида жойлашган “Оқкўприк-Келес” темир йўл бекатлари оралиғида номаълум шахслар томонидан синдирилиб, ичидаги жами 4 дона парашютлари ўғирлаб кетилган ҳолда топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент тумани ва Тошкент шаҳрида яшовчи 6 нафар шахс содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси