Пандемия даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга ошираётган ишлари юзасидан маълумот

Пандемия даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга ошираётган ишлари юзасидан маълумот

@aoka_uz


Бугунги кунда коронавирус пандемияси инсонлар ҳаётига хавф солиш билан бир қаторда бутун дунёни иқтисодий инқирозга олиб келаётгани тобора аниқ бўлиб бормоқда. Халқаро ташкилотлар таҳлилларига кўра, пандемиянинг жаҳон иқтисодиётига зарари камида 5 триллион долларни ташкил қилади.

Айни пандемия даврида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бугун долзарблигича қолмоқда.

Бу вазиятда озиқ-овқат таъминоти масаласи кучайиб, айрим давлатлар ўзи етиштирган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини четга чиқармаслик чораларини кўрмоқда. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бугунги кунда энг долзарб масалага айланиб боряпти.

Коронавирус пандемияси давом этаётган ҳозирги шароитда жорий йил якунигача ва кейинги йил пишиқчилик мавсумигача аҳолининг асосий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш борасида бир катор ишлар амалга оширилмоқда.

Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келиши мумкин бўлган шароитда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринларини яратиш ва манфаатдорликни ошириш борасида замонавий ёндашувларни жорий этиш мақсадида “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” жорий йил 1 майда ПҚ-4700-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор асосида республика ҳудудларида 2020 йилда фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сувлари захираси мавжуд бўлган 280 минг гектар ер майдонлари ўзлаштирилади.

Шунингдек, “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 майда ПҚ-4704-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор асосида инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштирилади ҳамда соҳада қўшилган қиймат занжири яратилади, уруғлик картошканинг супер элита ва элита авлодлари етиштирилиб, уруғликлар тайёрланади ҳамда замонавий картошка плантациялари барпо этилади, картошка экиш учун мўлжалланган экин майдонининг камида 50 фоизида уруғлик картошканинг супер элита ва (ёки) элита авлодларини етиштириш йўлга қўйилади ҳамда уруғлик картошкани сақлаш, саралаш, етказиб бериш ва қайта ишлашни йўлга қўйиб, картошкачилик соҳасига илғор технологиялар, инновацион ечимлар (ноу-хау) ва илм-фан ютуқлари жорий этилади

Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида республиканинг 55 та туманлари мева-сабзавотчиликка тўлиқ ихтисослаштирилди.

2020 йилда 4 та вилоятда Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Навоийда жами 18,5 минг гектар хусусан, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида ғалла майдонлари тўлиқ қисқартирилиб, ўрнига мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш йўлга қўйилди.

Шунингдек, Олтиариқда 1350 гектарда войиш усулида янги токзорлар, Қувада 950 гектарда анорзор ва Қувасой шаҳрида

700 гектар майдонда гилос плантациялари барпо этилмоқда.

Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, туманлар ҳудудларини тупроқ-иқлим шароитларига мос боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, картошкачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш орқали ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш ҳамда илм-фан янгиликларини кенг жорий этиш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 11 майда ПҚ-4709-сон қарор қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида республика ҳудудлари босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштирилади.

Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларига ихтисослаштириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида эксперимент тариқасида 2020 — 2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилди.


Эртаки сабзавот маҳсулотларини кўпайтириш мақсадида

2020 йил ҳосили учун 2019 йил куз ойларида жами 206 минг гектар (ш.ж: фермер хўжаликларида 81 минг га ва аҳоли томорқаларида

125 минг га тўқсонбости усулида сабзавот (сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, карам, брокколи, кўк пиёз, укроп, кашнич, петрушка, айсберг салат, руколло) экинлари экилди.

Ушбу тўқсонбости экинларидан ҳамда баҳорги эртаки экинлардан бугунги кунда 4 млн 992 минг тонна сабзавот маҳсулотлар йиғиштириб олинди.

2016 йил барча тоифа хўжаликларининг асосий майдонларига жами 205,5 минг гектар сабзавот, 84 минг гектар картошка ва 59 минг гектар полиз экинлари экилган бўлса 2020 йилда 410 минг гектар сабзавот, 83 минг гектар картошка ва 87 минг гектар полиз экинлари экилди.

Жорий йил якунига қадар 11 млн 974 минг тонна сабзавот, 2 млн 916 минг тонна картошка ва 2 млн 504 минг тонна полиз маҳсулотлари етиштирилиши кутилмоқда.

Сўнгги йилларда боғдорчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган эътибор натижасида республика миқёсида илк маротаба боғдорчилик-узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига томчилатиб суғориш технологиясини жорий этилгани учун субсидиялар ажратилмоқда.

2020 йилда барча тоифа хўжаликларининг асосий, боғ-ток қатор оралари, лалми ва такрорий майдонларнинг 423,4 минг гектарида дуккакли, 101,7 минг гектар мойли, 9,2 минг гектар чорва озуқаси етиштириш белгиланган.

Бугунги кунда, фермер хўжаликларининг асосий майдонларида 46,2 минг гектар дуккакли, 55,3 минг гектар мойли, 6,3 минг гектар техник ва 313,5 минг гектар озуқа экинлари, боғ-ток қатор ораларида 30 минг гектар дуккакли, 1,2 минг гектар мойли ҳамда 763 гектар озуқа экинлари ҳамда лалми майдонларда 36,8 минг гектар нўхат ва 19,2 минг гектар мойли экинлар экилди.

Шунингдек, тезкор маълумотларга кўра деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида 22,5 минг гектар дуккакли, 3,5 минг гектар мойли экинлар экилган.

Жорий йилда такрорий майдонларда 342,7 минг гектар дуккакли, 20,4 минг гектар мойли ҳамда 189,4 минг гектар озуқа экинлари экилиши режалаштирилган.

Жойлардан олинган тезкор маълумотларга кўра, бугунги кун ҳолатига 115,3 минг гектар дуккакли, 8,7 минг гектар мойли ҳамда 82,6 минг гектар озуқа экинлари экилган бўлиб, экиш ишлари давом этмоқда.

Ушбу майдонлардан жорий йил якунигача 692 минг тонна дуккакли, 113 минг тонна мойли, 16 минг тонна техник ва 16 389 минг тонна озуқабоп экинлар етиштирилиши прогноз қилинган.


Ғаллачилик бўйича:

Жумладан, республикада 2020 йил ғалла ҳосили учун 1 млн. 78 минг гектар сувли ва 186 минг гектар лалми майдонларда кузги бошоқли дон экилган бўлиб, умумий дон ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичи 7,6 млн тонна қилиб белгиланган.

Республикада буғдойни сақлаш бўйича мавжуд қувватлар “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналарда 3,9 млн. тоннани, ғаллачилик кластерлари ва ҳусусий дон корхоналарида 0,8 млн тоннани ҳамда фермер хўжаликларининг омборларида 2,9 млн тонна донни сақлаш имконияти мавжуд.

Бугунги кунда республикамизга жами 10 млн буғдой талаби мавжуд. Шундан, аҳолиси истеъмоли учун 3,23 млн тонна (1 кишига ўртача 95 кг меъёр) ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва спирт саноати учун 6,8 млн тоннани ташкил этади.

“Ўздонмаҳсулот” АКга қарашли 44 та корхона 2 млн. тонна ва 118 та хусусий дон корхоналари 340,3 минг тонна жами 2,3 млн. тонна ун маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватларига эга. (аҳоли истеъмоли учун 1 кишига ўртача 70,2 кг меъёрдан республикамиз бўйича жами 2,4 млн тонна ун ва ун маҳсулотлари талаб этилади.)

Бундан ташқари, биргина 2019 йилда Қозоғистон Республикасидан

1,6 млн тонна буғдой ва 450 минг тонна (700 минг тонна буғдой ҳисобида) ун республикамизга импорт қилинган. Шундан, ушбу импорт қилинган буғдой ҳусусий тегирмонлар томонидан қайта ишланиб ўтган йил давомида 400 минг тонна ун маҳсулоти қўшни Афғонистон давлатига экспорт қилинган.


Шоличилик бўйича:

Республикада ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, шоли навларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда оқилона жойлаштириш ҳамда ички истеъмол бозорини сифатли ва арзон гуруч маҳсулотлари билан кафолатли таъминланиб келинмоқда.

Аҳолининг гуручга бўлган ўртача йиллик эҳтиёжи (тиббиёт меъёри бўйича жон бошига йилига 9,8 кг) 333,2 минг тонна ташкил этади.

Республика бўйича 2019 йил ҳосилидан фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан 400 минг тонна шоли етиштирилган ёки (2018 йилга нисбатан 216 минг тн кўп) режа 110 фоизга бажарилган.

Республикага 2019 йилда 13,7 млн АҚШ долларлик 58,7 минг тонна (Қозоғистондан – 28,2 минг тн, Покистондан – 25 минг тн, Россиядан –2,5 минг тн) 2020 йилда 85 минг АҚШ долларлик 620 тн гуруч импорт қилинган.

2020 йилда 96 та туманларнинг 128 минг (2019 йилда 113 минг га) гектарида (74,8 минг га асосий, 53,3 минг га такрорий) шоли экилиши ва 641 минг тн ялпи ҳосил етиштириш режалаштирилган бўлиб, 19 минг тонна ортиқча гуруч етиштирилиши кутилмоқда.

“Коронавирус пандемияси” халқимизнинг иродасини синовдан ўтказаётган бир пайтда, ғалла етиштирувчи кластерлари ва илғор фермер хўжаликлари ўзларига олган масъулиятларини икки-уч баробарга ошириб, жипслик ва аҳиллик билан сидқидилдан меҳнат қилиб ғалладан қўшимча 20 центнердан ҳосил етиштириш орқали мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ўзларининг мурожаатлари билан чиқишди.

Ғалладан ўтган йилга нисбатан 20 центнер қўшимча ҳосил олиш мақсадида ғалла парваришида “зарбдор 30 кунлик” эълон қилинди ва бугунги кунда амалга оширадиган вазифалар белгилаб олинган.

Тадбиркорларда етиштириш, экспорт қилиш ва ички бозорларга етказиш фаолиятини барқарорлигини таъминлаш бўйича юзага келаётган масалаларга тезкор ечимлар топиш учун тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Коронавирус пандемияси таъсирида юзага келган глобал иқтисодий инқироз шароитида экспортчилар ва тадбиркорларда юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида 24/7 режимида узлуксиз фаолият юритувчи қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқарувчилариниқўллаб-қувватлаш штаби ва “Call centerlar” ташкил этилган.

Ишонч телефони: 71 260 36 87, 71 260 48 73.

— — — — —

СПИКЕР: Нигора Ходжаева (Қишлоқ хўжалиги вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси-матбуот котиби)


Report Page