“Пайнет” шаҳобчасини тунаган ўғри аниқланиб ушланди

“Пайнет” шаҳобчасини тунаган ўғри аниқланиб ушланди

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 2 январга ўтар кечаси номаълум шахс Андижон шаҳрида “Жумабозор” МФЙда жойлашган Андижон туманида яшовчи К.А.га тегишли “Пайнет” шаҳобчаси эшигини бузиб кириб, у ердан 3 млн. 350 минг сўм пули ва ваучер тўлов карталарини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Каландархон” МФЙда яшовчи Ш.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page