Пайғамбаримизни ҳимоя қилмасак, охиратда қандай жавоб берамиз?!

Пайғамбаримизни ҳимоя қилмасак, охиратда қандай жавоб берамиз?!

Islom Nuri (@islomnuricom)

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Барча ҳамду санолар бутун оламлар Рабби Аллоҳга хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳнинг салавоти ва саломлари бўлсин.

Куфр миллати инсониятнинг энг афзали бўлган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёмонлаб масхаралашда тўхтамай давом этяпти. Улар бу жирканч ишлари билан мусулмонларни бундай масхараларга кўникиб қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳимоялари учун ҳаракат қилмай қўйишларини мақсад қилганлар.

Биз Аллоҳнинг тавфиқи билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг обрў-иззатларни ҳимоя қилишда тўхтамай давом этамиз!

Жонларимиз, ота-оналаримиз ва обрў-мартабаларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кофирларнинг бундай ишларидан ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлсин!

Кофир ва мунофиқлар ўзаро бир-бирларини чорлаб, жирканч демократик қонунлар ҳимоясида, сўз эркинлиги даъвосида, "Мусулмонлар пайғамбарларини ҳимоя қилишдан малолланиб, пайғамбарларига бўлган бундай очиқ таъналарни қабул қиладиган бўлиб қолгунларича уларнинг пайғамбарларини масхаралашда давом этайлик. Бу уринишларимиз натижасида демократиядан таъсирланган баъзи мусулмонлар бундай масхараларга жавоб бермай, жимгина турганларини гувоҳи бўляпмиз", демоқдалар.

Биз уларга айтамиз: "Барча макр-ҳийлаларингизни жамлаб саф бўлиб келинглар! Биз пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни охирги нафасимиз қолгунича ҳимоя қилишдан малолланмаймиз!"

Эй мусулмонлар! Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли умматлари! Сизлар пайғамбарингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳурматлари, обрў-иззатлари ҳимоясидан малолланиб қолишдан эҳтиёт бўлинглар. Пайғамбарингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилишга қодир бўлатуриб ҳимоя қилмай ташлаб қўйсангизлар, Аллоҳнинг хузурида асло узр топа олмайсизлар!

Эй мусулмонлар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизларга ўзларингиздан, молу дунёларингиздан, ота-оналарингиздан, фарзандларингиздан ва барча инсонлардан суюкли бўлмагунларича бирортангизнинг иймонингиз тўлиқ бўлмайди. Бу муҳаббатнинг белгиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳар қандай ҳолатда ҳимоя қилишдир.

Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари! Агар қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, у зотдан шафоат қилишларини сўрасангиз, ҳовузларидан сув беришларини тиласангиз, у зот сиздан юз ўгириб: "Дунёда мени масхара қилишди, сен эса буни эшитдинг, бироқ мени ҳимоя қилмадинг, мен учун кўп ишлар қилишга қодир бўлатуриб ҳеч нарса қилмадинг", деб айтсалар, ҳолингиз қандай кечади?!

Қаранглар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима деганлар:

"مَن ذبَّ عن عِرض أخيه بالغَيْبَةِ كان حقاً على الله أن يُعتقَه من النار".

Ким биродари йўқ бўлган ўринда унинг обрўсини ҳимоя қилса, Аллоҳ у (ҳимоя қилган) кишини дўзахдан озод этади”[1].

Агар обрўси ҳимоя қилинаётган бу биродар Аллоҳнинг элчиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлсалар, Аллоҳнинг дўзахдан асраши қай даражада бўларкин?!

Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар:


"من ردَّ عن عِرضِ أخيه، ردَّ اللهُ عن وجههِ النارَ يومَ القيامة".


Ким биродарининг обрўсини тўкилишдан ҳимоя қилса, қиёмат куни Аллоҳ унинг юзини дўзахдан ҳимоя этади”[2].

Агар бу биродар Аллоҳнинг халили, суюклиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлсаларчи?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:


"من حمى مؤمناً من منافقٍ بعث الله ملكاً يحمي لحمه من نار جهنَّم".


Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ унинг гўштини дўзах ўтидан сақлайдиган бир фариштани юборади”[3].

Агар мунофиқларнинг масхаралари ва азиятларидан ҳимоя қилинаётган бу мўмин банда Аллоҳнинг элчиси ва ҳабиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлсаларчи?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:


"ما من امرئٍ يخذلُ امرءاً مسلماً في موطنٍ يُنتقَصُ فيه عِرضه، ويُنتهك فيه من حُرمته، إلا خذله الله تعالى في موطنٍ يُحبُّ فيه نصرته، وما من أحدٍ ينصرُ مسلماً في موطنٍ يُنتقصُ فيه من عِرضه، ويُنتهكُ فيه من حرمته، إلا نصرهُ اللهُ في موطنٍ يُحبُّ فيه نصرتَه".


Ким бир мусулмон кишининг обрўси тўкилаётганини, ҳурмати поймол бўлаётганини кўриб туриб ёрдамсиз ташлаб қўйса, Аллоҳ бу кимсани ёрдамга зор бўлиб турган вақтида ёрдамсиз қолдириб хор қилади.

Ким бир мусулмоннинг обрўси тўкилаётганини, хурмати поймол бўлаётганини кўриб, уни ҳимоя қилса, бу киши ёрдамга муҳтож бўлганида Аллоҳ унга ёрдам беради”[4].


Улуғ сахобий Саъд ибн Рабеъ розияллоҳу анҳунинг Уҳуд майдонида қонлари оқиб, жони узилаётган вақтда айтган сўзини чуқур мулоҳаза қилиб кўринг. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилиб, етмишга яқин жароҳат олган эди. Шунда у қабиладошлари бўлган ансорларга қараб: "Модомики кўзларингизни очиб юмишга қодир экансизлар, агар мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб олиб бирор зарар етказадиган бўлса, сизларга Аллоҳнинг хузурида узр бўлмайди", деб нидо қилар эди.

Зиёд ибн Сакан розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ким бизларни ҳимоя қилиб жаннатни сотиб олади?" деб айтаётганларини эшитади. Қараса, мушриклар қиличларини ўйнатган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қуршаб олаяпти. Шунда Зиёд розияллоҳу анҳу беш ансорий саҳоба билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилиш учун шайланади. Бу беш саҳобий мушриклар билан урушиб, майдонда бирин-кетин жон беради. Охири Зиёд розияллоҳу анҳу жароҳатлар кўплиги сабабли йиқилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Зиёдни менинг олдимга олиб келинглар", дейдилар ва Зиёд розияллоҳу анҳуни ўзларига суяб ўтирадилар. Зиёд розияллоҳу анҳу бошларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга суяган ҳолатда жон беради.

Абу Дужона розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни камон ёйларидан ҳимоя қилар эди. Ёғилаётган ёйлар кўплигига қарамай танасини уларга қалқон тутиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳужумлардан тўсар эди.

Каъб қизи Умму Умора Нусайба розияллоҳу анҳога қаранглар. Бу саҳобий аёл Уҳуд куни нималар қилганини шундай ҳикоя қилади: "Мен куннинг аввалида мешда сув олиб чиқдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига яқин бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан бирга эдилар ва мусулмонлар ғолиб келаётган эди.

Мусулмонлар мағлубиятга учрай бошлаганида камондан ўқ уздим, қилични қўлимга олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилдим ва жароҳатландим".

Саъд ибн Рабиънинг қизи Умму Саъд айтади: "Умму Уморанинг елкасида чуқур жароҳат кўрдим ва: "Ким бундай қилди?" деб сўрадим.

Умму Умора деди: "Ибн Қамиа, Аллоҳ уни хор қилсин! Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ташлаб ортга чекинаётганларида Ибн Қамиа: "Менга Муҳаммадни кўрсатинглар, агар у ҳалок бўлмаса мен ҳалок бўлибман", деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тамон юзланди.

Шунда Мен, Мусъаб ибн Умайр ва бир неча саҳобалар унга қарши чиқдик. У мени мана шу еримга қилич билан урди. Мен ҳам уни қилич билан бир неча бор урдим, лекин Аллоҳнинг душмани иккита совут кийиб олган экан"”.

Дархақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қилинган бундай ҳужумлар билан мусулмонларнинг Расулуллоҳга бўлган муҳаббатлари имтиҳон қилинади. Ўзларини фидо қилиб, Аллоҳнинг Расулини ҳимоя қилган мусулмонлар, дарҳақиқат, Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатларини исботлабдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоясиз ташлаб қўйган кимсалар эса яхшиликлардан маҳрум бўлиб, зиёнкорлардан бўлибди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилиш Расулуллоҳнинг обрў-иззатларини тўкиш ҳамда ер юзидаги барча мусулмонларнинг муқаддасотларини топташдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилганлар Расулуллоҳнинг ҳақларини ҳамда барча мусулмонларнинг ҳақларини поймол қилгандирлар.

Агар кимдир мусулмонлардан бирининг ҳаққини поймол этса, кейин тавба қилса ва узр сўраса, унинг узри қабул қилинади.

Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилган, у зотнинг ҳақларини оёғости қилган кимсанинг бу қилмишини ҳеч-қандай тавба-тазарру юва олмайди. Дунёдаги бор нарсани сарфлаб узр сўраса ҳам узри қабул бўлмайди!

Пайғамбарларнинг ҳақлари бошқа одамларнинг ҳақларидан фарқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўккан, масхара қилган кимса шариат ҳукми билан “кофир” деб ўлдирилади. Агар бу куфридан тавба қилса ва тавбасида содиқ бўлса, ҳад ўлароқ қатл қилинади.

(Яъни пайғамбарларни масхара қилиш куфр иш бўлиб, унинг жазоси қатл қилинишдир. Агар масхара қилувчи кофир кимса бўлса, у бу иши учун ўлдирилади. Агар бу масхаралаш мусулмон тарафидан содир бўлса, (Аллоҳ асрасин) кофир-муртад бўлади ва қатл этилади. Агар у бу қилмишидан тавба қилса ва тавбасида содиқ бўлса, охиратда унга тавбаси фойда беради, аммо дунёда қилган жиноятининг жазоси қатл бўлгани учун қилмишига яраша қасос олиниб, ўлдирилади).

Мазкур ҳақ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва барча пайғамбарлар учун хос бўлган ҳақдир. Бу ҳақни ўтиб юборишга хеч кимнинг ҳаққи йўқ. У хоҳ ҳоким бўлсин, хоҳ амир бўлсин, хоҳ қабила бошлиғи бўлсин, фарқсиздир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун хос бўлган бирор хақни кечиб юбориш ҳуқуқини бирор кимсага қолдириб кетмадилар.

Исломга мансуб бўлган айрим кимсаларнинг қилаётган ишлари ажабланарли. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилган кимсаларга шафоатчи бўлиб, уларни оқлашга ҳаракат қилишяпти. Гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун хос бўлган ҳақни кечиб юбориш ваколатини уларга топшириб кетгандек!

Биз уларга қарата айтамиз: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг обрў-иззатлари топталди, сизларнинг обрўларингиз эмас!

Агар ўзларингизнинг обрўларингиз топталса, ана ўшанда масхара қилувчини кечириб юбориш ихтиёрингиз. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахсиятлари масхара қилинганида, ким сизларга масхара қилувчини кечириб юбориш ҳуқуқини берди?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўкиб, масхара қилган кимсанинг жазосини саҳобалар фақат қатл деб билганлар.

Абу Барза ал-Асламий айтади: "Бир киши Абу Бакр розияллоҳу анҳуни қаттиқ ҳақорат қилди. Мен: "Уни ўлдирайми?" дедим. Абу Бакр мени тергаб айтдилар: "Бу жазо фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилган кимсаларга жорий қилинади"[5].

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ “Ас-сорим ал-маслул ала шотим ар-Расул” (Расулуллоҳни ҳақорат қилган кимсага қарши яланғочланган кескир қилич) номли китобида айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилган кимса кофир деб ўлдирилса ҳам, аслида унинг жинояти кофирлик ва динга қарши уруш олиб бориш жиноятига қўшимча жиноятдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобалари Расулуллоҳни сўккан кимсани ўлдиришга буюрганлари бунга далил бўлади. Расулуллоҳни сўккан кимсанинг жазоси қатл экани суннатда келган ва ижмо билан собит бўлгандир".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг обрўларини тўкмоқчи бўлган кимсаларга қарата бир неча сўз айтмоқчиман. У кимсалар хоҳ давлат бўлсин, хоҳ ташкилот бўлсин, хоҳ қўмита бўлсин, хоҳ шахслар бўлсин, барчаларига тегишли:

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг обрўларини поймол қилмоқчи бўлган кимсаларга қиёмат азобидан олдин дунёда ҳалокат юборади.

Тарих гувоҳки, қай бир тоифа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилишга журъат этган бўлса, унинг ниҳояси ўта даҳшатли бўлган.

Сизлар, эй у зотни масхара қилишга ўзида журат топганлар, ана ўша тоифаларнинг изидан кетяпсизлар. Эртами, кечми сизлардан олдингиларга келган даҳшатли ҳалокат албатта сизларга ҳам келади. Менинг бу сўзларимни яқинда эсларингизга оласизлар.

Аллоҳ таоло айтди:


{إِلَّا تَنْصُرُوهُ فَقَدْ نَصَرَهُ اللَّهُ} التوبة 40


“(Эй мусулмонлар,) сизлар у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ёрдам бермасангизлар, дархақиқат (Аллоҳнинг Ўзи у кишига ёрдам беришга кафилдир ва бундан оғир ҳолатларда ҳам) Аллоҳ у кишига ёрдам бергандир” (Тавба, 40).

Албатта мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қиладилар. Агар мусулмонлар ҳимоя қила олмасалар, Аллоҳнинг ўзи у зотни ҳимоя қилади.

Аллоҳ таоло айтади:


{إِنَّا كَفَيْنَاكَ الْمُسْتَهْزِئِينَ} الحجر 95


Албатта, Биз ўзимиз сизни масхара қилувчилар(ни ҳалок этиш) учун кифоя қилурмиз” (Ҳижр, 95).

Бу Аллоҳнинг ваъдасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилган ҳар-бир кимсага Аллоҳнинг ўзи етарлидир.

Башариятнинг саййиди (энг афзали) блган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилишга журъат этган кимса, сен ўзингга қара! Сен Аллоҳга қарши очиқ жангга кирдинг. Сен ва сенга ўхшаганлар қандай қилиб Аллоҳга қарши уришмоқчисиз?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилишларингиз бир тарафдан мусулмонлар учун жуда аламли бўлса, иккинчи бир тарафдан золимларнинг ҳалокати ва барча пайғамбарларга бирдай иймон келтирган мўмин-мусулмонларга нусрат яқин эканининг башоратидир.

Сизларнинг бу тажовузларингиз мусулмонларнинг бирлашишига сабаб бўлса ажаб эмас. Зеро, умумий мусибатлар сафларни бирлаштиришдан аввал қалбларни бирлаштиради!

Балки сизлар одамзотнинг саййиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қилган тажовузларингиз билан Ислом умматининг ҳолатини текшириб кўришни хоҳлагандирсизлар? Ислом уммати ҳали тирикми, мусулмонлар орасида динини, муқаддасотларини, ҳуқуқларни қизғанадиган кишилар қолганмикин, ёки барчалари ўликка айланиб, ҳеч нарсани сезмайдиган бўлиб қолганмикин?

Биз сизларга айтамиз: Умидларингиз пучга чиқди. Ислом уммати ҳаргиз ҳалок бўлмайди!

Гоҳида Ислом уммати заифлашади, олдинга қараб илдамлашда оқсайди... Ҳа, бу каби ҳолатлар бўлиб туради, бироқ у тезда ўзига келиб, йўлида давом этади, ҳаргиз ҳалок бўлиб кетмайди. Ер юзида ҳаёт бор экан, қиёматгача Ислом уммати давом этади.

Аллоҳ таолонинг ўзи динини сақлашга кафил бўлган:


{إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ} الحجر 9


Албатта бу эслатма (Қуръон)ни Биз ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, ўзимиз уни сақлагувчимиз” (Ҳижр, 9).

Аллоҳ таоло Қуръонни сақлар экан, демак Қуръонга амал қилувчи мусулмонларни ҳам, унга даъват қилувчиларни ҳам, бу йўлда жиҳод қилувчиларни ҳам Аллоҳнинг ўзи сақлайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида келганидек: “Умматимдан бир тоифа қиёмат қоим бўлгунича ҳақ устида, ғолиб бўлган ҳолатда давом этадилар. Уларни ёрдамсиз ташлаб қўйганлар уларга зарар етказа олмаслар”[6].


Аллоҳ таоло барча мусулмонларни тоқатлари етгунича мункарни инкор қилишларига муваффақ айласин!

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳнинг салавоти ва саломлари бўлсин!


Манба: Ислом Нури веб саҳифаси.


Ислом Нури телеграмда: t.me/islomnuricom

_______________________
[1] Имом Ахмад раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган, Албоний раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган.

[2] Термизий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган, Албоний раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган.

[3] Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган, Албоний раҳимаҳуллоҳ ҳасан ҳадис деган.

[4] Имом Ахмад раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган, Албоний раҳимаҳуллоҳ ҳасан ҳадис деган.

[5] Насоий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган, Албоний раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган.

[6] Муслим раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган.

Report Page