Пахта терим мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 21 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарима тайинланди

Пахта терим мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 21 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарима тайинланди

Расмий хабарлар

Мамлакатимизда мажбурий меҳнатга қарши курашиш ва муносиб меҳнат шароитларини яратилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда, бу борада, Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда 2021 йилда пахта йиғим-терими мавсуми давомида тизимли болалар меҳнатидан ва мажбурий меҳнатдан умуман фойдаланилмаганлиги тўғрисидаги якуний хулосасини ҳамда ушбу йўналишдаги мониторинг ишларини тўлиқ Ўзбекистон томонига топширилганлигини эълон қилди.

Жорий йилда ҳам пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан қатъий назоратни таъминлаш мақсадида республика бўйлаб 350 дан ортиқ меҳнат инспекторлари ўз ҳудудида, шу билан бирга, республика даражасида 50 нафар меҳнат инспекторларидан иборат

ишчи-гуруҳлар ташкил этилиб, барча ҳудудларда умумий назорат олиб бормоқда.

Хусусан, 2019 йилдан бошлаб мониторинглар илк маротаба тўлиқ ҳуқуқ химоячилари билан ўтказилишни бошлаб, 2019 йилда

15 нафар, 2020-2021 йилларда 17 нафар мустақил кузатувчиларга, жорий йилда 20 нафар мустақил кузатувчиларга пахта йиғим терими мавсумида мехнат қонунчилигига риоя этилишини эркин мониторинг қилиш имконияти яратилди.

Жорий йилда ҳам уч томонлама хамкорлар билан биргаликда 2022 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишни миллий ва халқаро меҳнат стандартларига амал қилган ҳолда янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида тавсиялар ҳамда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик борасида олиб бориладиган мониторинглар ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик Низом ишлаб чиқилди ва тасдиқланиб тегишли идора ва ташкилотларга, ҳудудларга юборилди.

Пахта йиғим-теримини ташкил этиш борасида бугунги кун ҳолатига 1 527,2 минг нафар фуқаролар меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида пахта йиғим-теримда кўнгилли равишда иштирок этмоқда, шунингдек пахта йиғим теримида иштирк этиш истагида бўлган фуқароларни электрон рўйхатга олиш мақсадида terim.mehnat.uz сайти ишлаб келмоқда.

Пахта мавсумида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси томонидан тасдиқланган медиа режа асосида мажбурий меҳнатни олдини олиш юзасидан ахборот компаниясини ташкил этилди.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида Жахон банки билан ҳамкорликда, “Ҳар бир меҳнат ихтиёрий, мажбурий меҳнатга йўқ дейиш сизнинг ҳуқуқингиздир” шиори остида 800 дан ортиқ баннерлар ўрнатилиб, 400 мингдан ортиқ флаерлар  50 минг дона буклетлар, 50 мингдан зиёд услубий қўлланмалар тарқатилди.

Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратилган ижтимоий роликлар тайёрланиб, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг марказий ва ҳудудий каналлари ҳамда интернет телеграм каналлари орқали эфирга узатиш йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари, телевидения ва радиоканалар орқали 2 374 маротаба чиқишлар ташкил этилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, жорий йилги пахта мавсумидан олдин ҳудудларда иш берувчилар, хусусан, фермерлар ва пахта тўқимачилик кластерлари раҳбарларининг мажбурий меҳнат бўйича билимларини ошириш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш мақсадида Халқаро Меҳнат Ташкилоти экспертлари иштирокида семинарлар ташкиллаштирилди.

Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва бу борада аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида 7942та тарғибот тадбирлари, шундан, фермер хўжаликлари ва кластерларда 3051 та, таълим муассасаларида 1341 та, соғлиқни сақлаш тизимида 554 та, маҳаллаларда 1880 та ҳамда бошқа ташкилотлар ва аҳоли ўртасида 1116та тушунтириш ишлари олиб борилиб, унда 512 400 нафар фуқаролар иштирок этди.

Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга қарши курашиш ва муносиб меҳнат шароитларини яратилиши бўйича Давлат меҳнат инспекцияси мониторинги билан бир қаторда, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жамоатчилик асосида Миллий мониторинг, сенаторлар, депутатлар, журналист ва блогерлардан иборат ишчи гуруҳлар, шунингдек 20 нафар фуқаролик жамияти вакиллари томонидан  мониторинглар олиб борилмоқда.

Олиб борилаётган мониторинглар бўйича ҳар қандай кўринишдаги мажбурий меҳнатга жалб этиш, ишчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан ўрганилиши, бартараф этилиши ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилиши назоратга олинган.

Вазирликнинг Давлат меҳнат инспекцияси тажрибали ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда бугунги кунга қадар 10735 та мониторинг тадбирлари ўтказилди.

Шу билан бирга, Давлат меҳнат инспекциясига пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами

64 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, call марказ орқали - 

40 таижтимоий тармоқлар орқали - 23 та ҳамда 1та ёзма мурожаатлар келиб тушган.

Ўтказилган мониторинглар ва мурожаатларни ўрганиш натижасида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун  21 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарима тайинланди, яъни  4 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 13 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 4 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 65та ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилди.  

Ижтимоий тармоқларда пахта йиғим-терими ишларига турли соҳа ходимлари мажбурий тарзда жалб этилаётганига оид айрим хабарлар тарқалмоқда.

Амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ мажбурий меҳнат тақиқланган ҳамда унга йўл қўйган мансабдор шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ҳурматли юртдошлар, агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса ёки мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 71-200-06-00, Ишонч телефонига Давлат меҳнат инспексиясининг “1176” ҳамда Касаба уюшмалари Федерациясининг “1092” қисқа рақамларига  мурожаат этишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Сизлар томонингиздан берилган ҳар бир маълумот ва мурожаат белгиланган тартибда тезкорлик билан ўрганиб чиқилади ҳамда зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.


Report Page