Пахта мавсуми олдидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Пахта мавсуми олдидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ва Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ўзаро ҳамкорликда пахта мавсуми давомида ҳосилни нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишни ташкил этиш юзасидан профилактик тадбир ўтказишди.

Тадбирда териб олинган ҳосилни тегишли ҳудудлардаги пахта пунктларга ташиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда уни тўлақонли назоратга олиш бўйича сўз юритилди.

Вилоятдаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар масъул ходимлари ва ҳайдовчилари иштирокида ўтказилган тадбир давомида масъул ходимлар ва ҳайдовчиларга йўловчиларни ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, газда ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланишда белгиланган техник регламентга риоя этиш, қолаверса амалдаги тартиб асосида пахта мавсумига жалб этилганда, махсус жиҳозланган ЙПХ патруль автомобили кузатуви ёрдамида автобуслар жамланмасида ҳаракатланиш қоидалари, шунингдек, автобуслар техник ҳолатини мунтазам назорат қилиб бориш лозимлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.


Report Page