PUBG MOBILE “WONDER CREATORS NETWORK” ИЖОКОРЛАРИ УЧУН 100 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРИ МИҚДОРИДА САРМОЯ КИРИТАДИ

PUBG MOBILE “WONDER CREATORS NETWORK” ИЖОКОРЛАРИ УЧУН 100 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРИ МИҚДОРИДА САРМОЯ КИРИТАДИ

Tencent Mobile

PUBG MOBILE янги танловлар, мукофотлар тизимлари ва инвестиция дастурлари билан ижодкорларни қуллаб-қувватлаш тизимини инқилобий янгилишларни тақдим этади, жумладан:

· “Wonder Creators Network” кейинги уч йил ичида қўшма ижод экотизимига 100 миллион доллар сармоя олади

· “World of Wonders 2023” ва “Ptopia Design Project” танловлари умумий мукофот жамғармаси 750 000 минг АҚШ долларини ташкил этади

· "Ажойиботлар саёҳати" эксклюзив ўйин ичидаги мукофот тизимининг ишга туширилиши

· "Creator Awards Ceremony" тақдирлаш маросими, PUBG MOBILE ижодий ҳамжамиятидаги энг зурлар тан олиниши ва бошқалар!

Тошкент, 2023 йил 18 октябр - Дунёдаги энг машҳур мобил ўйинларидан бири бўлган PUBG MOBILE бутун дунё бўйлаб PUBG MOBILE ўйинчилирининг иштиёқи ва ижодини ёндириш ва рағбатлантиришга мўлжанлланган "Wonder Creators Network" инвестиция дастурини фахр билан тақдим этади.

Охирги икки йил ичида 200 000 минг Ақш доллари сармоя киритган PUBG MOBILE энди ижодкорларини мукофотлаш дастурини янада кенгайтирмоқда. Яқин уч йил давомида биргаликда ўйин яратиш эко тизимини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағни инвестиция қилиш режалантирилган бўлиб, бу ўз ичига PUBG MOBILE томонидан креаторлар ва уларнинг қимматли ижодларини қўллаб-қувватлашга бўлган узлуксиз интилишларини кўрсатувчи турли мусобақалар, имкониятлар ва рағбатлантиришларни қамраб олади.

PUBG MOBILE эко тизими яратувчиларга мулжалланган, Ptopia Design Project (PDP) лойиҳасидан яқинда ишга тушурилган Wonder World (WOW) режимигача ривожланишда давом этмоқда, бу эса ўйинчиларга ўз хариталари ва ўйин режимларини яратиш имконини беради. Бу йил PUBG MOBILE “Мўжизалар олами” ва Ptopia Design Project дизайн лойихалари ижодкорлари учун умумий мукофот жамғармаси сифатида 750 000 минг Ақш доллари ажларитшни режалаштирмоқда. 2024-йилда ижодкорларга муносиб эътирофни тақдим этадиган ўнлаб миллион долларлик қўшимча рағбатлантириш дастури киритилиши кутилмоқда.

PUBG MOBILE “Мўжизалар Олами” лойиҳасининг ҳар бир янгиланиш сиклида камида битта мавзу танлови 50 000 минг Ақш доллари мукофот жамғармаси ва кўплаб ўйин ичидаги мукофотлар бўлади.

Шунингдек, ўйин ичидаги мукофотлар ва узоқ муддатли вазифаларни ҳозирда мавжуд бўлган, янги "Мўжизалар сари йўл", ижодкорларни қўллаб-қуватлаш тизимидан олиш мумкин. Ушбу тизимда "Мўжизалар олами" ижодкорлари нафақат хариталар яратиш, балки ўйинчилар орасида машҳур бўлиш учун ҳам тажриба балларини олишлари мумкин. Босқичлар аро кўтарилган сари ўйинчилар ўзларини моҳир-ижодкор эканликларини исботлаб автарлар учун рамкалар, эксклюзив мувофаққиятлар каби эксклюсив мукофотларни очишади.

Ўйинчилар креаторлар ўртасидаги мутлақо янги беллашувнинг бошланишига тайёр туришлари керак, ушбу беллашув яқинлашиб келаётган 2.8 версия янгиланишида марказий ўринни эгаллайди. «Мўжизалар Турнири» креаторларга ўзларининг мавзувий хариталарни ишлаб чиқиш соҳасидаги ижодкорлик қобилиятларини намойиш қилишлари учун имконият яратиб беради. Ўйинчилар севимли ва энг креатив хариталар учун овоз беришлари, креаторлари эса 1000 АҚШ долларигача миқдорда пулли соврин учун кураш олиб боришлари мумкин. Энг яхши 200 нафар креаторлар 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги совринни бўлишиб оладилар, айни пайтда 5000 нафар креаторлар 10 000 АҚД доллари миқдорида сандиқларга Купон оладилар.

Сўнгги икки йил мобайнида 400 000 дан ортиқ аризаларни қабул қилиб, PUBG MOBILE Ptopia Design Project доирасида қобилиятли креаторлар гуруҳини йиғиб олди. Ўша пайтдан бери ўйинга ўйинчилар томонидан ишлаб чиқилган 50 та предмет жорий қилинган, юқори даражадаги илк йиғин эса 2023 йил июл ойида ишга туширилган. Ҳозирги вақтда ярим йиллик Ptopia Design Project танловига аризалар қабул қилинмоқда, шунингдек йил якунига қадар киберспортда қўшма дизайт бўйича илк танлов ҳамда 5-Халқаро Дизайн Танлови режалаштирилган.

Ўйин доирасидан чиқиб, PUBG MOBILE "Coaching of Wonders" Discord ҳамжамиятини яратганлиги билан фахрланади. Ушбу ҳамжамият барча даражадаги ўйинчилар ва креаторлар учун очиқ бўлиб, PUBG MOBILEнинг тажрибали креаторларига мураббий бўлиш ва янги қўшилганлар билан ўзларининг қимматли маслаҳатларини бўлишиш имкониятини беради. Ҳамжамият ғоя, инсайт ва тажриба алмашинишга ёрдам бериб, ҳамкорлик учун муҳит яратади, унда янги иштирокчилар ўзларининг маҳоратларини такомиллаштириши, амбицияси юқори креаторлар эса ривожланишлари мумкин. Келажакда ушбу ҳамжамият ўйин функционалига интеграциялашган бўлади, бу эса креаторлар ўртасида мулоқотни янада қулай қилади. Шунингдек янги креаторлар ва уларнинг инновацияларини қўшимча қўллаб-қувватлаш учун PUBG MOBILE ўргатувчи роликлар яратиш ва бу орқали ижодий жараённи ривожлантириш ва такомиллаштириш учун инфлюенсерларни таклиф қилади.

Ниҳоят, жорий йил якунида PUBG MOBILEда илк Creator Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбир ижодий қобилият ва талантнинг ажойиб кульминацияси бўлиб, PUBG MOBILE экотизимини бойитишга ҳисса қўшган креатор-янгилик очувчилар учун анча ижобий хабар бўлади. Creator Awards тақдирлаш маросимида таклиф қилинган машҳур инсонлар креаторларнинг улкан ҳиссаларини эътироф этиб, уларга кўп сонли совринларни топширадилар, ғолиблар эса ўйин ичидаги эксклюзив обрўли мақом ва фойдаланувчи ўлжаларини қўлга киритадилар. Батафсил маълумот олиш учун биз билан қолинг.

PUBG MOBILEни Android ва iOSда бепул юклаб олиш мумкин. Ўйинни App Store ва Google Play Store орқали бепул юклаб олинг.



Report Page