ПРОФИЛАКТИКА ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Газдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, ис газидан огоҳ бўлиш, айниқса, болаларни газ ва газ жиҳозларидан фойдаланиши хавфли эканлиги ҳақида ходимларимиз томонидан, қолаверса, оммавий ахборот воситалари орқали кўп бора хабар берилади. Шундай бўлса-да, хавфсизлик чораларини доимий назорат қилиш, аҳоли орасида янада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш газ соҳа ходимларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Аҳоли хонадонларидаги газ тармоқларини назорат қилиш ва уларни ўз вақтида таъмирлаш-тиклаш, ноқонуний уланишларни аниқлаш хавфсизликка йўналтирилган асосий мақсаддир. Шу боис, “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ ҳамда тасарруфидаги 11 та тумангаз филиал ишчи ва хизматчи ходимлари аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳар қандай мурожаатни тезлик билан бартараф этиш, газ қувурларидаги авария ҳолати, қолаверса, аҳолига бир меъёрда табиий газни етказиш учун жойлардаги мавжуд газ тақсимлаш пунктларини (ГТП) доим назоратини олиб бориш каби муҳим вазифаларни мунтазам бажариб келмоқдалар.

Жумладан, “Ер ости гуз қувурлари хизмати” ҳамда “Чилонзортумангаз” филиали ходимлари томонидан тумандаги “Бунёдкор” кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган бўлиб, вақтида бартараф этиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, “Лутфий” кўчасидаги газ қувурлари бўёқланди. “Учтепатумангаз” филиали томонидан 26 та ер ости қудуқларидаги газ қувурлари ва 24 та газ тақсимлаш пунктлари, 21 та кўп қаватли уйларнинг ертўласи назоратдан ўтказилди. “Шайхонтоҳуртумангаз” филиали томонидан 2700 км газ қувурлари бўёқланди. “Сергелитумангаз” филиали томонидан 45 та, “Юнусободтумангаз” филиали томонидан 66 та, “Бектемиртумангаз” филиали томонидан 20 та, “Олмазортумангаз” филиали томонидан 69 та, “Яшнободтумангаз” филиали томонидан 50 та, "М.Улуғбектумангаз" филиали томонидан 48 та, "Мирободтумангаз" филиали томонидан 25 та газ тақсимлаш пунктларини назорат қилиш ишлари амалга оширилди.

Иш сафари олдидан ишчиларнинг хизмат автоуловлари албатта хлор билан дезинфекция қилинади. Юзда ниқоб ва махсус тиббиёт қўлқоплари хизмат кийими билан доим бирга. Ўз ишига масъулиятли ходимлар томонидан айни дамда туманларда янги қурилаётган ерли ва кўп қаватли аҳоли хонадонларига газ қувурларини тартиблаш, уланиш ва етказиш каби ишлар давомли олиб борилмоқда.
“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати