ПРОФЕССОР МАНСУР АЗИЗОВИЧ ТАДЖИЕВ

ПРОФЕССОР МАНСУР АЗИЗОВИЧ ТАДЖИЕВ


                                                                                                                                                     

 

М.А. Таджиев Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топди. 1964 йил ўрта мактабни тугатгач, шу йилнинг ўзида Тошкент фармацевтика институтига ўқишга кирди.

1969 йилда институтни имтиёзли диплом билан тугатгач, токсикологик кимё кафедрасида аввал изланувчи-тадқиқотчи, сўнгра 1972 йилдан ассистент лавозимида меҳнат қилди ва профессор Л.Т.Икромов раҳбарлигида илмий ишлар билан шуғулланди.

1978 йили Москва тиббиёт академияси қошидаги Ихтисослашган кенгашида суд-кимё амалиётида “Базудин ва метафосни биологик объектлардан ажратиб олиш ва таҳлили” мавзусида номзодлик диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

1983 йилдан токсикологик кимё кафедрасида катта ўқитувчи, 1989-1992 йилларда шу кафедрада доцент лавозимида меҳнат қилди. Бу даврда кафедрада ўқув-услубий, маърифий ва маъданий ишларида фаол катнашиб келди. 1986 йилда илмий ишларда кўрсатган хизматлари учун “Ўзбекистон Фанлар академияси фаҳрий ёрлиғи” ва Ўзбекистон ҳалқ хўжалик кўргазмасининг совриндори бўлди.

1992 йилда “Шохкуя алкалоидларини кимё-токсикологик тадқиқотлари” мавзусида докторлик диссертациясини Москва тиббиёт академияси қошидаги Ихтисослашган кенгашида ҳимоя қилиб, фармацевтика фанлари доктори илмий даражасига эга бўлди.

1992-2001 йилларда фармацевтик кимё кафедрасида аввал профессор, сўнгра кафедра мудири лавозимида фаолият кўрсатди. 1996 йилда Таджиев Мансур Азизовичга Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссияси томонидан фармацевтик кимё ва фармокогнозия ихтисослиги бўйича профессор унвони берилди.

2001-2013 йиллар оралиғида токскологик кимё кафедрасида мудирлик лавозимида ишлади. Ҳозирги кунда Фармацевтлар малакасини ошириш факультети, фармация кафедрасида профессор лавозимида хизмат қилмоқда. Ўзининг фаолияти жараёнида талабалар ва суд-кимё экспертларига янги педагогик технологияларни тадбиқ этган ҳолатда “Токсикологик кимё” фанидан маъруза ва лаборатория машғулотларини олиб бормоқда.

 Профессор М.А.Таджиев ва токсикологик кимё кафедра профессор-ўқитувчилари ҳаммуаллифлигида фармацевтика институти талабалари ва Республика суд-кимё экспертлари учун “Токсикологик кимё” фанидан ўқув қўлланмалар ﴾2007, 2008﴿ ва ўқув адабиёти ﴾2010﴿ лотин алифбосида чоп этилди. Ўқув адабиёти 2011 йилда Олий ва ўрта махсус халқ таълими вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” танлов ғолиби бўлди.

Профессор М.А.Таджиев токсикологик кимё кафедрасида “Айрим токсикологик аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва пестицидларни кимё-токсикологик тадқиқотлари” мавзусидаги илмий йўналишда раҳбарлик қилиб келмоқда. Илмий изланишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Суд тиббий экспертиза амалиётида қўллаш учун 15 дан ортиқ илмий услубий қўлланма, 3 та ўқув адабиёти, 75 та ўқув услубий қўлланма, 500 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этишга эришган. У ўзининг илмий изланишлари натижасида Туркия, Мексика, Япония, Италия, Россия, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон ва Европа давлатлари, ҳамда Республикамиз илмий амалий анжуманларида маърузалар билан қатнашган.

Токсикологик кимё кафедрасида профессор М.А.Таджиев раҳбарлигида 5 та номзодлик, 6 та магистрлик диссертация ва 20 та малакавий битирув ишлари ҳимоя қилинган.

Профессор М.А.Таджиев  институт томонидан юклатилган барча жамоат ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. У 1976-1985 йилларда талабалар касаба уюшмасининг раиси, 1998 йилдан “Фармацевтика журнали” таҳрир ҳайъат аъзоси, Тошкент фармацевтика институти қошидаги Д.087. 12.01- Ихтисослашган кенгаш аъзоси, “Ҳалқаро токсикологлар жамияти” аъзоси ﴾2010﴿, Суд-тиббий экспертларнинг аттестация комиссияси аъзоси ﴾1998﴿ ва 2001-2010 йилларда Ихтисослашган кенгашда илмий котиб бўлиб фаолият кўрсатди. У диссертациялар ва илмий мақолалар муҳокамасида, талабалар ва суд кимёгарларнинг билим савиясини оширишда, илмий ишлар ва уларга тақриз беришда, маънавий-маърифий ишларда фаол қатнашиб келмоқда.

Профессор М.А.Таджиевнинг самарали меҳнати Соғлиқни сақлаш вазирлиги ﴾1983, 1996, 2000﴿, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ﴾2002﴿, Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясининг раҳматномалари ﴾2009﴿ ва “Соғлиқни сақлаш аълочиси” ﴾2012﴿ кўкрак нишонлари билан тақдирланган, у ўзининг 48 йиллик илмий-педагогик фаолиятида доимо камтар, сидқидилдан меҳнат қилувчи, софдил ходим сифатида танилди.

Профессор М.А.Таджиев ҳамкасблари, суд кимёгарлар, талабалар орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлди.  


Report Page