ПРОФЕССОР Б.БАКИРОВ ЛАБОРАТОРИЯ ДАРСИ ПАЙТИДА

ПРОФЕССОР Б.БАКИРОВ ЛАБОРАТОРИЯ ДАРСИ ПАЙТИДА

https://telegra.ph/

2023 йилниг 16-феврал куни Ички юқумсиз касалликлар кафедраси профессори ветеринария фанлари доктори профессор Б.Бакиров Университетнинг Ветеринария профилактикаси ва даволаш факультетининг 4-босқич талабаларига “Ҳайвонларнинг юқумсиз касалликларига ташҳис қўйишда қонни морфо-биокимёвий текшириш усулларидан фойдаланиш” мавзусидаги  лаборатория машғулотини ўтди. 

Лаборатория машғулоти фалсафа доктори (PhD) ассистент Хайитов Б. ва ассистент С.Асқаров ҳамда лаборатория мудири У.Садикова иштирокида Ички юқумсиз касалликлар кафедраси (кафедра мудири доцент Н.Б.Рўзиқулов) ҳузуридаги барча лаборатория жиҳозларига эга бўлган замонавий “Гематология лабораторияси”да ўтказилди.

Машғулотда дастлаб талабалар ветеринария гематология лабораториясида ишлаш ҳамда шахсий гигиена ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги қоидалари билан қисқача таништирилди ва виварийдаги лаборатория ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларидан олинган қон намуналарини текширишга тайёрлаш, шунингдек, намуналарда Сали усули бўйича гемоглобин миқдорини аниқлаш, Горяев усулида эритроцитларни санаш ва қон суртмасида лейкоформулани аниқлаш усуллари батафсил тушунтирилди ва мазкур лаборатор текшириш усуллари намойиш қилинди. 

Дарс давомида талабалар 3 кичик груҳларга бўлинган ҳолда текширишларни мустақил бажаришди ва олинган натижалар БУМЕРАНГ педагогик технологияси бўйича чуқур илмий таҳлил қилинди ва ташҳис аниқланди.  

Қизғин савол-жавоб ва мунозараларга бой ўтган ушбу лаборатория дарси талабалар ва иштирок этган ёш профессор-ўқитувчиларда чуқур  таассурот қолдирди.


Ахборот хизмати

Report Page